Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозларнинг вақтларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги боб

Ато ибн Ясордан Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
“Абу Муҳаммад витр намози вожиб, деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит:
“Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Банда беш вақт намозни фарз вақтида, таҳоратини чиройли қилиб, рукуъ-хушуъни жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа мағфират қилади. Хоҳласа азоблайди”, деганларини эшитганман”, деди”.

Умму Фарвадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Амалларнинг қайси бири афзалдир”, деб сўралди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аввалги вақтида ўқилган намоз”, дедилар”.
Хузоий аммасидан ривоят қилган ҳадисида шундай деди:
“Унга, Умму Фарва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган, деб айтилди”.

Абу Бакр ибн Умора ибн Руайба дадасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Ундан аҳли Басрадан бўлган бир киши:
“Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсангни хабарини бер”, деб сўради. У:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Қуёш чиқишидан ва ботишидан олдин намоз ўқиган киши, жаҳаннамнинг оташига кирмас”, деганларини эшитдим”, деди. У киши (аҳли Басралик):
“Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисан?”- деб уч марта сўради. У:
“Ҳа, ҳар гал шундоқ деганларида, икки қулоғим уни эшитди. Қалбим эса жойлади”, деди. Шунда ҳалиги киши:
“Ва мен ҳам уни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ана шундоқ деяётганларини эшитганман”, деди”.

Абдуллоҳ ибн Фазола дадасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга одатда ўргатиб юрадиган нарсаларини ўргатиб:
“Беш вақт намозни муҳофаза қил”, дедилар. (Ровий) деди:
“Мен:
“Албатта, мени бу вақтларда ишларим бор. Менга уни қилсам, ўрнига ўтадиган, жамловчи бир ишни буюринг”, дедим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Икки асрни муҳофаза қил”, дедилар. Ҳолбуки, бу сўз луғатимизда йўқ эди. Шунда мен:
“Икки аср нимадир”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги намоздир”, дедилар”. 

Абу Дардодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Беш амал борки, ким уни иймон билан бирга келтирса, жаннатга киради.  Ким беш вақт намозни, таҳорат, рукуъ, сажда ва вақтлари билан муҳофаза қилса, рамазон рўзасини тутса, агар йўлга қодир бўлса Байтуллоҳни ҳаж қилса, закотни ўзи ундан хушнуд бўлган ҳолда берса ва омонатни адо қилса”, дедилар”. Шунда:
“Эй Абу Дардо, “Омонатни адо қилиш нимадир”, деб сўрадилар. У:
“Жанобатдан ғусл қилмоқ”, деди”.

Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий шундай деди:
“Саъид ибн Мусайяб:
“Бу ҳадисни Абу Қатода ибн Рибъий розияллоҳу анҳу хабар бериб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Аллоҳ азза ва жалла:
“Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб, ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир”, деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио