Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аср намози тўғрисидаги боб

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. У шундай деб хабар берди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш кўтарилган тирик вақтда аср намозини ўқир эдилар. Ва бир киши Мадинанинг чеккасидаги қишлоққа бориб келганда, қуёш кўтарилган ҳолда бўлар эди”. 

Зуҳрийдан ривоят қилинади. У:
“Мадинанинг чеккаси икки ёки уч милга тенг”, деди.
У:
“Уни шундай деб ўйлайман”, деди.
У:
“Ёки тўрт мил”, деди.

Хойсамадан ривоят қилинади. У:
“Уни (қуёшни) тириклиги ҳароратини топмоқлигингдир”, деди.

Урва розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб, шундай деди:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асрни қуёш Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужраларида бўли, у зоҳир бўлишидан олдин ўқир эдилар”.

Алий ибн Шайбондан ривоят қилинади. У:
“Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимизда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам асрни  қуёш тиниқ – оқ бўлиб тургунча кечиктирар эдилар”, деди.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ кунида:
“Бизни ўрта намоздан – аср намозидан қолдирдилар. Аллоҳ уларни уйларини ва қабрларини оловга тўлдирсин”, дедилар”.

Оиша розияллоҳу анҳонинг мавлоси Абу Юнусдан ривоят қилинади.  У шундай деди:
“Оиша розияллоҳу анҳо менга ўзлари учун мусҳаф ёзишни буюрдилар. Агар ушбу (Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг) оятига келсанг, менга хабар бер”, дедилар. Бас у оятга етганимда у кишига хабар бердим. Шунда менга:
“(Намозларни ва ўрта намозни ва аср намозини муҳофаза этинг. Аллоҳга хушуъ ила қоим бўлинг)”, деб ёздирдилар. Сўнг Оиша розияллоҳу анҳо:
“Буни Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман”, дедилар”.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш қиздирган вақтда пешин ўқиётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ундан машаққатлироқ бир намоз ўқимагандилар. Бас, (намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг) ояти нозил бўлди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, ундан олдин икки намоз ва кейин икки намоз бордир”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир. Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур”, дедилар”.

Ало ибн Абдураҳмондан ривоят қилинади. Ушундай деди:
“Анас ибн Моликнинг ҳузурига пешиндан кейин кирдик. Шунда у асрни ўқиш учун қоим бўлди. У намоздан фориғ бўлгач, намозни тезлатишни зикр қилдик. Ёки у уни зикр қилди. Шунда у:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Ўша мунофиқларнинг намозидир! Ўша мунофиқларнинг намозидир! Ўша мунофиқларнинг намозидир! Улардан бири ҳатто қуёш сарғайгунга қадар ўтиради. Бас қуёш шайтоннинг икки шохи орасида бўлганда ёки шайтоннинг икки шохи устида бўлганида туриб, тўрт (ракат) ни чўқилагандек ўқийди. Унда Аллоҳни кам зикр қилади”, дедилар”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аср намози қўлидан кетган киши, гўё аҳли ва моли ундан тортиб олинган киши кабидир”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Убайдуллоҳ ибн Умар “утиро” деди. Айюбга унда ихтилоф қилинган. Зуҳрий Солимдан, у отасидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан “вутиро” деб ривоят қилган”.

Абу Амр яъни Авзоий:
“Ва ана ўша (асрни ўтиб кетиши), ер устида қуёшдан сариқликни кўрмоқлигингдир”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио