Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Пешин намозининг вақти тўғрисидаги боб

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.  У шундай деди:
“Пешинни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқир эдим. Шунда майда тошдан бир ҳовучни кафтимда совутиш учун олардим. Уни пешонамга (тўғрилаб) қўйиб иссиқнинг шиддатидан унга сажда қилардим”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг миқдори ёзда уч қадамдан беш қадамгача, қишда беш қадамдан етти қадамгача бўлар эди”.

Абу Заррдан ривоят қилинади. У шундай дейди:
“Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Шунда муаззин пешинга азон айтишни хоҳлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Совутгин”, дедилар. Сўнгра яна азон айтишни хоҳлаганда икки марта ёки уч марта:
“Совутгин”, дедилар. Ҳатто тепаликларнинг соясини кўрдик. Сўнгра:
“Ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Агар ҳарорат қаттиқ бўлса, намозни совутинглар”, дедилар”. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар ҳарорат шиддатли бўлса, намоздан совутингиз”, ибн Мавҳаб:
“Намозни совутингиз”, деди.
 “Албатта ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”,  дедилар”.

Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади:
“Албатта, Билол пешинга азонни қуёш заволга оғган вақтда айтар эди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио