Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Вақтлар тўғрисидаги боб

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Жаброил алайҳиссалом байтнинг (Байтуллоҳ) олдида менга икки марта имомлик қилди. Қуёш оғган вақтда сояси кавушнинг тасмасича бўлганда пешинни ўқиди. Ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг мислича бўлганда, асрни ўқиди. Рўзадор ифтор қиладиган вақтда шомни, шафақ ғоиб бўлганда хуфтонни ва рўзадорга таомланиш ҳаром бўлган вақтда бомдодни ўқиди. Эртаси бўлганда пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда, шомни рўзадор ифтор қиладиган вақтда, хуфтонни кечанинг учдан бири тугаганда ва бомдодни (тонг) ёришганда ўқиди. Сўнгра менга қараб:
“Эй Муҳаммад! Бу сендан олдинги анбиёларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг ўртасидир”, деди”.

Усома ибн Зайд ал-Лайсийга ибн Шиҳоб хабар берди:
“Албатта, Умар ибн Абдулазиз минбарда ўтирган ҳолда аср намозидан бир нарсани кечиктирди. Урва ибн Зубайр унга:
“Албатта, Жибрийл соллаллоҳу алайҳи васаллам  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз вақтини хабарини бермаганми?”- деди. Умар унга қараб:
“Нима деганингни бил!”-деди. Шунда Урва:
“Мен Башийр ибн Абу Масъуддан шундай деганини эшитдим:
“Мен  Абу Масъуд  ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитганман:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
“Жаброил тушиб, менга намоз вақтини хабарини берди. Бас, у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим, сўнгра у билан яна намоз ўқидим”, деб бармоқлари билан бешта намозни ҳисоб қилдилар.
 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин намозини қуёш заволга кетган вақтда ўқиганларини кўрдим. Баъзан уни иссиқ шиддатли бўлган вақтдан кечиктирар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аср намозини ўқиганларини кўрдим. Қуёш оппоқ – кўтарилиб турган, унга ҳали сариқлик кирмаган ҳолда эди. Киши намоздан бурилиб кетса, Зул-Хулайфага қуёш ботмасдан етиб борарди. Шомни қуёш ботган вақтда, хуфтонни уфқ қорайган вақтда ўқиганларини кўрдим. Баъзан уни инсонлар жамланадиган вақтгача кечиктирар эдилар. Бомдодни бир марта тонг қоронғусида ўқидилар. Бошқа сафар эса тонг ёришганда ўқидилар. Сўнгра бу намозлари то вафот топгунларича тонг қоронғусида бўлди, уни тонг ёришганда ўқимоқликка қайтмадилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Зуҳрийдан Маъмар, Молик, ибн Уяйна, Шуайб ибн Абу Ҳамза, Лайс ибн Саъд ва бошқалар ривоят қилишганда намоз ўқилган вақтни зикр қилишмаган ва уни тафсир ҳам этишмаган. Яна шунингдек бу ҳадисни Ҳишом ибн Урва, Ҳабийб ибн Абу Марзуқ Урвадан, Маъмар ва унинг асҳоблари ривоят қилгани каби ривоят қилишган. Лекин Ҳабийб Башийрни зикр қилмаган. Ваҳб ибн Кайсон Жобир розияллоҳу анҳудан, у  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шом намозиниинг вақтини ривоят қилиб, шундай деди:
“Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозини ўқиш учун қуёш ботган вақтда, яъни эртасидан, битта вақтда  келдилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Худди шунингдек бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, шундай деди:
“Сўнгра менга шом намозини, яъни эртасидан битта вақтда ўқиб берди”.
Шунингдек Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан, Ҳассон ибн Атийя Амр ибн Шуайбдан ривоят қилган, у эса дадасидан, у бобосидан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдан ривоят қилинган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир сўровчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демасдан, Билолни тонг ёришган пайтда такбир айтишга буюриб, киши шеригининг юзини танимайдиган вақтда ёки киши ёнидаги кимсани танимайдиган вақтда намоз ўқидилар. Сўнгра Билолни қуёш (қиёмдан) оғиб, ҳатто айтувчи кунни ярми кетди деган пайтда пешинга такбир айтишга буюрдилар. Ваҳоланки, у биларди. Сўнгра Билолга буюрдилар, у қуёш кўтарилиб оқарган вақтда асрга такбир айтди. Кейин Билолга буюрдилар, у қуёш ботган вақтида шомга такбир айтди. Шафақ йўқолган вақтда эса Билолга буюрдилар, у хуфтонга такбир айтди. Эртаси куни тонг отгач, бомдодни ўқиб кетиб қолдилар. Шунда биз:
“Қуёш чиқдими?- дедик. Сўнгра олдинги аср вақтида пешинга қоим бўлдилар. Ва асрни қуёш сарғайган вақтда ўқидилар – (ровий) ёки оқшом тушганда деди – ва шомни шафақ ғойиб бўлганда ўқидилар. Хуфтонни эса кечанинг учдан бири кирганда ўқидилар. Сўнгра:
“Намоз вақти ҳақида сўрагувчи қани? Вақт шу иккисининг орасидадир”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Сулаймон ибн Мусо Атодан, у Жобирдан у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шом ҳақида ҳудди шундай ривоят қилишган. Сўнгра хуфтонни ўқидилар деб, баъзилари кечанинг учдан бири кирганда, баъзилари эса кечанинг ярмида дейишган”.
“Шунингдек буни  Ибн Бурайда отасидан у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган”.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Пешинни вақти аср кирмасдан олдин, асрнинг вақти қуёш сарғаймаганда, шомнинг вақти шафақнинг қизиллиги кетмасдан ва хуфтоннинг вақти туннинг ярмигача, бомдоднинг вақти қуёш чиқмагунга қадар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио