Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз китоби

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аҳли Нажддан бир одам келди. Унинг сочлари тўзиган, овозининг ғўлдираётгани эшитилар эдию, нима деяётганини фаҳмлаб бўлмас эди. Яқин келганди, қарасак, у Ислом ҳақида сўраётган экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир кечаю бир кундузда беш вақт намоз”, дедилар.
“Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?” деди.
“Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса”, дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рамазон рўзасини тутишлик”, дедилар.
“Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?” деди.
“Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса”, дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар.
“Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?” деди.
“Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса”, дедилар. Бас, ўша одам:
“Аллоҳга қасамки, мана шундан зиёда ҳам, кам ҳам қилмайман”, дея орқага қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар гапида содиқ бўлса, ютди”, дедилар”.

Абу Суҳайл Нофеъ ибн Молик ибн Абу Омирдан ушбу ҳадис исноди билан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Отасининг Робби ҳаққи! Агар гапида содиқ бўлса, ютди. Отасининг Робби ҳаққи! Агар гапида содиқ бўлса, жаннатга кирди”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио