Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кийимга теккан ёш боланинг сийдиги боби

Умму Қайс бинти Миҳсондан ривоят қилинади:
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳали овқатга кирмаган кичкина ўғилчаси билан келган эди, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  қўйниларига ўтқаздилар. Бола у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига сийиб қўйди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  сув чақириб, устидан қуйдилар, уни ювмадилар”.

Лубоба бинти Ҳорисдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўйниларида эканлигида, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга сийиб қўйди. Мен:
“Бошқа кийим кийиб, изорингизни менга беринг, уни ювиб қўяман”, дедим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиз боланинг сийдиги ювилади, ўғил боланинг сийдигидан сув қуйилади”, дедилар”.

Абу Самҳдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилар эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  ғусл қилишни хоҳласалар:
“Менга орқангни ўгир”, дер эдилар. Мен орқамни ўгириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни тўсиб турар эдим. Шунда Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо келтирилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкракларига сийиб қўйди. Мен уни ювиш учун келганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиз боланинг сийдиги ювилади, ўғил боланинг сийдигига сув пуркалади”, дедилар”.
Аббос:
“Бу ҳадисни бизга Яҳё ибн Валид айтиб берди”, деган.
Абу Довуд: “У Абу Заъродир”, деди.
Ҳорун ибн Тамийм Ҳасандан ривоят қилиб, шундай деди:
“Сийдикларнинг ҳаммаси баробардир”.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Қиз боланинг сийдиги ювилади. Таомга кирмаган ўғил боланинг сийдигига сув қуйилади”.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай деганлар деб, юқоридаги ҳадиснинг маъносини зикр қилиб, “Таомга кирмаган” ни зикр қилмади.
Ҳишом ўз ривоятида ушбуни зиёда қилди:
“Қатода бу ҳукм тўғрисида шундай деди:
“Иккиси ҳам таомга кирмаган бўлса шундай, агар таомга кирган бўлса, барчаси ювилади”.

Ҳасан Басрий онасидан ривоят қилади:
“У киши Умму Саламанинг, таомга кирмаган ўғил боланинг сийдигига сув қуйишни, агар таомга кирган бўлса, уни ювишни ва қиз боланинг сийдигини ювилишини кўрди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио