Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида устларида мирт (жун ёки бошқа нарсадан тўқилган киндикдан пастга ўраладиган мато) ва баъзи аёлларининг устида ҳам ундан бор эди. У завжалари ҳайзли эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқир эдилар. У (мирт) эса, устиларида эди”.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси намоз ўқиётганларида, мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнбошларида эдим. Ва менинг устимда менга тегишли мирт (жун ёки бошқа нарсадан тўқилган киндикдан пастга ўраладиган мато) бўлиб, уни бир томони у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларида эди”.
|