Қайс ибн Осимдан ривоят қилинади: “Исломга киришни хоҳлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. Бас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мени сув ва сидр билан ғусл қилишга буюрдилар”.
Усайм ибн Кулайб дадасидан, у бобосидан ривоят қилади. “Албатта, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Мен мусулмон бўлдим”, деди. Унга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингдан куфр сочларини олиб ташла”, дедилар. “Сочингни олдир”, ҳам дейдилар. Бошқасининг хабар беришича: “Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан бирга бўлган бошқа бир кишига: “Ўзингдан куфр сочларини олиб ташла ва хатна қилдир”, деганлар”.
|