Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайз вақтида кийган киймини ювадиган аёл боби

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Оиша розияллоҳу анҳодан кийимига қон теккан ҳайзли аёл ҳақида сўрадим:
“Уни ювиб, агар изи кетмаса, бир нарса билан сариқликдан ўзгартирсин”, деди.
“Батаҳқиқ мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида уч ҳайзнинг ҳаммасини кўрардим, кийимимни ювмас эдим”, деди”.

Мужоҳиддан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Оиша розияллоҳу анҳо:
“Бизнинг ҳар бириимзга биттадан кийим бўлиб, ўша билан ҳайзли бўлар эдик. Агар унга қондан бирор нарса тегса, уни туфуги билан намлаб, (тирноғи) билан ишқалаб (кетказар эди)”.

Баккор ибн Яҳёдан ривоят қиинади. Бувим менга ривоят қилиб шундай деган:
“Мен Умму Саламанинг олдига кирганимда, Қурайшдан бўлган бир аёл, ҳайзли пайтдаги кийимда ўқилган намоз ҳақида сўради. Умму Салама:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида, бирортамиз ҳайзли бўлсак, ҳайз кунларида бир кийимни кияр эди. Сўнгра покланиб, кийимини ағдариб ичига назар солар, агар унга қон теккан бўлса, уни ювар ва агар бирор нарса тегмаган бўлса, қолдирар эдик. Ана шу бизни унда намоз ўқишдан тўсмас эди. Аммо сочини тарайдиган аёл, бизларнинг биримиз сочини тарар, агар ғусл қилса ҳам ана ўшани ноқис қилмас эди. Лекин у бошига уч ҳовуч сув қуяр, агар сочининг аслида намлик топса уни ишқаларди. Сўнгра жасадининг бошқа жойларига сув оқизарди”.

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар:
“Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Биздан биримиз кийими билан қандоқ қилади, агар покликни кўргач ўша кийимда намоз ўқийдими?”- деб сўраганини эшитдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Унга назар солади. Агар қонни кўрса, сувдан бўлган бирор нарса билан намлаб ишқайди ва устидан сув қуяди. Агар ҳеч нарса кўрмаса, унда намоз ўқийверади”, дедилар”.

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Нима дейсиз? Биздан биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолса, қандоқ қилади?”- деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сиздан бирингизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолса, уни ишқалаб ташласин. Сўнгра устидан сув қуйиб, намоз ўқийверсин”, дедилар”.

Ибн Салама Ҳишомдан худди шу ҳадиснинг маъносини ривоят қилиб шундай деди:
“Уни қиртишлаб артиб, сўнгра сув билан ишқалагин. Кейин устидан сув қуйгин”, дедилар”.

Адий ибн Динор шундай деди: Умму Қайс бинти Миҳсон шундай деяётганини эшитдим:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кийимда бўладиган ҳайзнинг қони ҳақида сўрадим:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уни новда билан ишқалаб, сув ва сидр билан ювгин”, дедилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бизлардан биримизнинг кийими бўлиб, унда ҳайзли бўларди ва унга ўша кийимда жунублик етарди. Сўнгра унда бир қатра қонни кўриб қолса, уни туфуги билан ишқалаб ташлар эди”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ховла бинти Ясор Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб шундай деди:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Менда биргина кийим бўлиб, у билан ҳайзли бўлганимда, қандоқ қиламан. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар поклансанг уни ювиб, сўнгра  унда намоз ўқийвер”, дедилар. У:
“Агар ундаги қон кетмасачи?”- деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сенга қонни ювишинг кифоя қилади. Унинг изини сенга зарари йўқдир”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио