Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума куни ғуслни тарк қилиш тўғрисидаги боб

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Инсонлар ўз эҳтиёжлари билан ишлар эдилар ва шу ҳолларида жумага борар эдилар. Бас уларга ғусл қилсаларингизчи дейилди”.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ироқликлардан бир гуруҳ кишилар келиб:
“Эй ибн Аббос! Жума куни ғусл қилиш вожиб деб ўйлайсизми?”, дедилар. У:
“Йўқ! Лекин у ғусл қилган киши, ғусл қилмаган кишидан яхшироқ ва покроқдир. Унда вожиблик йўқ.  Ҳозир сизларга ғусл қандай бошланганини хабарини бераман”, деди. Одамлар жун кийим кийиб, туш пайтларида ишлаб ҳаракат қилишарди. Уларни масжидлари тор, шифти паст бўлиб, ҳар вақт ёпиқ турарди. Бир иссиқ кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  чиқдилар. Одамлар ана шу жун кийимда терлади, ҳатто улардан ёқимсиз ҳид таралди. Бу билан бир-бирларига озор бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ана шу ҳидни сезгач:
“Эй одамлар! Бу кун бўлса, ғусл қилинг ва сизлардан ҳар бирингиз хушбўйликдан нимани топса, афзалини сурсин”, дедилар”, деди.
Ибн Аббос:
“Сўнгра Аллоҳ таоло яхшиликни жўнатди. Кишилар жундан бошқа нарса киядиган ва ишларидан тўхтайдиган бўлди. Масжидлари кенгайди. Баъзиларнинг бошқаларга тер ҳидидан етказадиган азияти йўқолди”, деди.

Сумрадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни таҳорат қилса, қандоқ яхши. Ким ғусл қилса, у афзалдир”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио