Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума кунида ғусл қилиш тўғрисидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир куни Умар ибн Ҳаттоб жума кунида хутба қилаётган вақтда бир киши кириб келди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
“Намоздан ушланиб қоласизларми?”- деди. У киши:
“Намозга чақириқни эшитишим биланоқ, таҳорат қилдим”, деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
“Фақат таҳорат қилдингми? Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Сизлардан бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин”, деганларини эшитмаганмисиз?”-деди”.

Абу Саъид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир эҳтилом бўлувчига, жума кунида ғусл қилиш вожибдир”, дедилар”.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Агар киши тонг отгандан кейин ғусл қилса, унга жуманинг ғуслини ажри берилади. Агар жунуб бўлса ҳам”.

Абу Салама ибн Абдураҳмондан ривоят қилинади:
Абу Довуд шундай деди:
“Язид ва Абдулазизлар ўзларининг ҳадисларида уни Абу Салама ибн Абдураҳмон ва Абу Умома ибн Саҳллардан дейишган. Улар эса Абу Саъид ал-Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилишди. У иккиси шундай дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасига туртмаса, кейин Аллоҳ унга фарз қилган намозни ўқиса, сўнгра имоми чиқиб, намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорат бўлади”, дедилар”.
Ровий шундай деди:
“Абу Ҳурайра:
“Ва уч кун зиёдаси билан”, деди. Яна:
“Албатта, яхшиликлар ўн баробар мислича”, дейди”.
Абу Довуд шундай деди:
“Муҳаммад ибн Саламанинг ҳадиси тугалроқ бўлиб, Ҳаммод Абу Ҳурайранинг каломини зикр қилмаган”.

Абдураҳмон ибн Абу Саъид ал-Худрий дадасидан ривоят қилади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жума куни ғусл қилиш, мисвок ишлатиш ва қодир бўлганича хушбўйликлар суртиш, ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир”, дедилар”.
Фақат Букайр Абдураҳмонни зикр қилмаган ва хўшбўйликлар тўғрисида, “Гарчи аёллар хушбўйлиги бўлса ҳам”, деган.

Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур”, деганларини эшитдим.

Авс ас-Сақафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. Албатта, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни бошини ювса ва ғусл қилса”, деб сўнгра шу ҳадисни давом эттирган.

Амр ибн Осс Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Албатта, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума кунида ғусл қилса ва агар аёлининг хушбўйлигидан бўлса ҳам, ундан суриб яхши кийимларидан кийса, сўнгра одамларнинг елкасига туртмасдан ва мавъиза вақтида чалғимаса, унга икки жума орасидаги гуноҳларига каффоротдир. Ким чалғиса ва одамларнинг елкасига туртса, унинг учун пешиндир”, деганлар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  тўрт нарсадан, жанобатдан, жума кунида, зулук солдиришдан ва маййит ювишдан ғусл қилар эдилар”.

Алий ибн Ҳавшабдан ривоят қилинади. У:
“Мен Макҳулдан, “Яхшилаб ювса ва ғусл қилса”, деган сўз ҳақида сўрадим, деди. Шунда у, “Бошини яхшилаб ювади ва баданини ювади”, деди.

Абу Мусҳир Саъид ибн Абдулазиздан, “Яхшилаб ювса ва ғусл қилса”,  тўғрисида ривоят қилиб шундай деди. Саъид:
 “Бошини яхшилаб ювади ва баданини ювади”, деди.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио