Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таяммум қилган киши намозни вақтида ўқиганидан кейин сув топгани тўғрисидаги боб

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок тупроқ ила таяммум қилиб намоз ўқидилар. Сўнгра вақт чиқмай туриб сув топдилар. Бас, улардан бири таҳорат ва намозни қайтарди. Бошқаси қайтармади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, у зотга бўлган нарсани зикр қилдилар. Бас, у зот қайтармаган шахсга:
“Суннатни топибсан. Намозинг кифоя қилади”, дедилар. Таҳорат қилиб, намозини қайта ўқиганга эса:
“Сенга икки марта ажр берилади”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Нофеъдан ташқари, яна уни Лайсдан, у эса Амийра ибн Абу Ножиядан, у эса Бакр ибн Саводадан, у Ато ибн Ясордан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисдаги Абу Саъид ал-Худрийнинг зикри маҳфуз эмас, мурсалдир”.

Ато ибн Ясор:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши”, деб унинг маъносидаги ҳадисни ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио