Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жароҳатли кишининг таяммум қилиш тўғрисидаги боб

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир сафарга чиққан эдик. Биздан бир кишига тош тегиб, бошини ёриб қўйди. Сўнгра ўша одам эҳтилом бўлиб қолиб, ўз шерикларидан:
“Менга таяммумга рухсат топасизларми?” деди.
“Сен сувни ишлатишга қодир бўлиб турганинг­да, биз сенга рухсат топа олмаймиз”, де­йишди. Бас, у ғусл қилди ва ўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимизда у зотга бу ҳақда хабар берилди. Бас, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уни қатл қилишибди, Аллоҳ уларни қатл қилсин! Агар билмасалар, сўрасалар бўлмасмиди?! Албатта, жоҳилликнинг шифоси саволдир. Унга фақатгина таяммум қилмоғи, жароҳатга сиқиб латта боғламоғи кифоя қилар эди” ёки “боғламоғи”, дедилар”.
Мусо:
“Жароҳатига латта боғламоғи сўнгра унинг устидан масҳ торт­моғи ва баданининг қолганини ювмоғи” да шак қилди.

Ато ибн Абу Робаҳдан ривоят қилинади. У Абдуллоҳ ибн Аббоснинг шундай деганини эшитган:
    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир кишига жароҳат етди. Сўнгра эҳтилом бўлиб, ғусл қилишга буюрилди. У ғусл қилгандан кейин ўлди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    “Уни қатл қилишибди. Аллоҳ уларни қатл қилсин! Жоҳилликнинг шифоси савол эмасми?” дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио