Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар жунуб киши совуқдан қўрқса таяммум қиладими?

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Зоту Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Агар ғусл қилсам ҳалок бўлишдан қўрқиб, таяммум қилдим. Сўнгра шерикларим билан бомдод намозини ўқидим. Бас улар ана ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Амр! Сен жунуб ҳолингда шерикларинга намоз ўқиб бердингми?”- дедилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Мени ғусл қилишдан тўсган нарсанинг хабарини бериб, шундай дедим:
“Албатта, мен Аллоҳ таолонинг:
“Ва ўзингизни ўлдирманг, албатта, Аллоҳ сизларга Раҳийм бўлган Зотдир”, деган оятини эшитганман”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва ҳеч нарса демадилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Абдураҳмон ибн Жубайр Мисрлик бўлиб, Хорижа ибн Ҳузофанинг мавлосидир. У Жубайр ибн Нуфайрнинг ўғли эмас”.

Амр ибн Осснинг мавлоси Абу Қайсдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Албатта, Амр ибн Осс бир қўшинда эканлигида”, деди. Ва мана шу ҳадисни зикр қилди.
“У аврат жойларини ювди ва намозга қилгандек таҳорат қилди. Сўнгра улар билан бирга намоз ўқиди”, деб шунинг ўзини зикр қилган. Таяммумни эса зикр қилмаган.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу қисса Авзоийдан ҳам ривоят қилинган. У эса Ҳассон ибн Атийядан ривоят қилиб, унда:
“Бас таяммум қилди”, деган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио