Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жунубнинг таяммум қилиши боби

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида қўзичоқ тўпланиб қолди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Абу Зарр, уларни саҳрога олиб чиқ!”- дедилар. Мен Рабзага олиб чиқдим. (Рабза - Мадинаи мунавварадан уч кунлик йўл узоқлигида жойлашган жой). Менга жанобат етиб, беш-олти кун қолиб кетардим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келсам, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Абу Зарр”, дедилар. Мен сукут қилдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Онанг сени йўқотиб қўйгур, эй Абу Зарр, онангга вой бўлсин!”- дедилар. Менга қора жорияни чақирдилар. У ичида суви бор усс (катта идиш) келтирди. Мени мато билан тўсиб турди. Мен эса бир уловни пана қилиб ғусл қилдим. Худди елкамдан тоғни олиб ташлагандек бўлдим.  У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Покиза тупроқ, агар ўн йил бўлса ҳам мусулмоннинг таҳоратидир. Қачонки сув топсанг уни жилдингга суртгин. (Яъни ғусл қилгин). Бас,  албатта ана ўша яхшидир”, дедилар”.
Мусаддад:
“Садақадан бўлган қўзичоқ эди”, деди.
Абу Довуд шундай деди:
“Амрнинг ҳадиси тугалроқдир”.

Абу Қилоба Бани Омирдан бўлган бир кишидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Исломга кирганимда, диним мени қизиқтирди. Шунда Абу Заррнинг олдига келдим. Абу Зарр менга:
“Мадинага келганимда, у ерда туриш менга ёқмади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завд (икки ойликдан тўққиз ойликкача ёки уч ойликдан ўн ойликкача бўлган туя) ва қўйни менга:
“Сутларидан ичгин”, деб буюрдилар”.
Ҳаммод:
“Сийдиклари”, деганида шубҳа қиламан”, деган. Бу Ҳаммоднинг сўзидир.
Абу Зарр деди:
“Мен сувдан йироқда бўлиб, оилам мен билан бирга эди. Менга жанобат етганда, таҳоратсиз ҳолда намоз ўқидим. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига куннинг ярмида келдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобалар билан масжиднинг соясида эдилар. Шунда:
“Абу Заррмисан?”- дедилар.
 “Ҳа! Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳалок бўлдим”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сени нима ҳалок қилди”, дедилар. Мен:
“Сувдан йироқда эдим, аҳлим мен билан бирга бўлиб, менга жанобат етди. Шунда таҳоратсиз ҳолда намоз ўқидим”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен учун сув келтиришга буюрдилар. Уни бир қора жория, ичидаги нарса тўлалигидан ҳаракатланаётган уссда (катта идиш) олиб келди. Мен туямни пана қилиб, ғусл қилдим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Агар ўн йил сув топа олмасанг ҳам, тоза тупроқ покловчидир. Қачон сув топсанг сенга, ғусл қилиш вожиб бўлади”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Ҳаммод ибн Зайд Айюбдан ривоят қилганида: “Сийдикларини”, зикр қилмаган”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу саҳиҳ эмас. “Сийдиклари”, тўғрисида ҳам эмас. Анаснинг ҳадисини фақат аҳли Басраларгина  келтирган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио