Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муқимликда таяммум боби

Ибн Аббоснинг мавлоси Умайрдан ривоят қилинади. У ибн Аббос шундай деяётганини эшитди. Мен ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг мавлоси Абдуллоҳ ибн Ясор иккимиз юриб, ҳатто Абу Жуҳайм ибн Ҳорис ибн Симма ал-Ансорийникига кирдик. Шунда  Абу Жуҳайм:
“ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Биъру Жамал томондан келган эдилар. Шунда бир киши у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб, салом берди. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга салом қайтармадилар. Қачонки, бир деворнинг олдига келиб, юзлари ва икки қўлларига масҳ қилганларидан кейин, унга салом қайтардилар”, деди”.

Нофеъ бизга хабар бериб, шундай деди:
“Мен ибн Умар билан бирга бир ҳожат тўғрисида ибн Аббосникига бордим. Ибн Умар эҳтиёжини қондиргач, унинг ўша кунги ҳадиси шундай демоқлик бўлди:
“Йўлларнинг бирида бир киши  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтаётиб, у зотга салом берган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатдан ёки бавлдан чиққан эдилар, унинг саломига алик қайтармадилар. Қачонки, у киши йўлда ўзини четга олмоққа ҳаракат қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини деворга уриб, уни юзларига сурдилар. Сўнгра яна бир зарба уриб, билакларига сурдилар. Кейин у кишига салом қайтардилар ва унга:
“Албатта, сенга салом беришимдан ман қилган нарса, пок бўлмаганимдир”, дедилар”.
 Абу Довуд шундай деди:
“Аҳмад ибн Ҳанбал Муҳаммад ибн Собитнинг таяммум тўғрисида мункар ҳадисни ривоят қилганини айтаётганини эшитдим”.
Ибн Досаҳ шундай деди:
“Абу Довуд:
“Муҳаммад ибн Собит бу қиссадаги “Икки зарба”ни  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинганига эргашмаган. Уни ибн Умарнинг феълидан ривоят қилишган”, деди”.

Ибн Умар ривоят қилиб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатдан келганларида бир киши Биъру Жамал олдида у зотга йўлиқиб, салом берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга алик қайтармадилар. Қачонки, бир деворнинг олдига келиб, унга қўлларини қўйдилар. Сўнгра юзлари ва икки қўлларига сурганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига салом қайтардилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио