Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таяммум боби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усайд ибн Ҳузайр билан бирга бир неча одамларни Оиша розияллоҳу анҳо йўқотган маржонни қидиришга юборганларида, намоз вақти кириб қолди. Улар таҳоратсиз намоз ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ана шуни зикр қилдилар. Шунда таяммум ояти нозил бўлди”. Ибн Нуфайл бунга зиёда қилди:
“Усайд ибн Ҳузайр Оиша розияллоҳу анҳога:
“Сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Сизга ёқмайдиган бир иш содир бўлса, Аллоҳ ўша ишда мусулмонлар учун ва сиз учун енгиллик қилган”.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга, бомдод намози учун таяммум қилганликларини сўзлаб берган эди. Улар кафтларини тупроққа урган эканлар. Сўнгра юзларига бир марта суртибдилар. Яна қайта кафтларини тупроққа иккинчи бор уриб, қўлларининг ичидан елка ва қўлтиқларигача суртган эканлар”.

Ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан шу ҳадиснинг мисли ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мусулмонлар туриб, кафтларини тупроққа урдилар ва тупроқдан ҳеч нарса олмадилар”. Шуни зикр қилган.
“Елкалар ва қўлтиқларни” зикр қилмаган.
Ибн Лайс:
“Тирсакларнинг юқорисигача”, деган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Улатул Жайшда (Зул Ҳулайфанинг ортида) кечанинг охирида дам олиш учун тўхтадилар. Оиша розияллоҳу анҳо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эди. Уни оқ-қора ақиқдан бўлган мунчоғи узилиб кетди. Одамларни ана ўша мунчоғини ахтариш тутиб қолди. Ҳатто тонг ёришди. Одамларда эса сув йўқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ундан аччиқланиб:
“Одамларни тутиб қолдинг. Уларнинг сувлари ҳам йўқ”, деди. Шунда Аллоҳ таоло Расулига пок тупроқ билан покланишга рухсатни нозил қилди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.) билан бирга туриб қўлларини ерга урдилар. Сўнгра тупроқдан ҳеч нарса олмасдан, қўлларини кўтариб юзларига ва қўлларига, елкаларидан қўлларининг ичи билан, қўлтиқларигача сурдилар.
Ибн Яҳё ҳадисида шуни зиёда қилган, ибн Шиҳаб ҳам ҳадисида буни айтган. Лекин  одамлар бу ҳадисга эътибор қилмайди.
Абу Довуд шундай деди:
“Шунингдек бу ҳадисни ибн Исҳоқ ривоят қилган. Унда ибн Аббосдан Юнус айтганидек,“Икки зарба” ни зикр қилган. Маъмар ҳам Зуҳрийдан қилган ривоятда “Икки зарба” ни зикр этган. Молик Зуҳрийдан ривоят қилиб айтган. У Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан, у дадасидан, у Аммордан ривоят қилган. Ҳудди шунингдек, Абу Юнус Зуҳрийдан ривоят қилган. Унда ибн Уяйна шак қилиб, бир марта Убайдуллоҳдан, у дадасидан ёки Убайдуллоҳдан, у ибн Аббосдан деган бўлса, бир марта дадасидан деган. Яна бошқасида ибн Аббосдан деган. Ибн Уяйна бунда ва бу ҳадисни Зуҳрийдан эшитишда музтариб бўлган. Бу ҳадисда “Икки зарба” ни ким зикр қилган бўлса, мен уни номини айтдим”.  

Шақийқдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Абдуллоҳ ва Абу Мусонинг ўрталарида ўтирган эдим. Абу Мусо:
“Эй Абу Абдураҳмон! Четга чиқиб бир ой сув топа олмаган киши тўғрисида нима дейсиз? Таяммум қилмайдими?”- деди. У:
“Йўқ, агар бир ой сув топа олмаса ҳам”, деди. Абу Мусо:
“Моида сурасидаги ушбу оятни нима қиласизлар? (“...Сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар...” Моида сураси 6-оят)”, деди. Абдуллоҳ:
“Агар улар учун бунга рухсат берилса, уларга сув совуқ бўлса, пок тупроқ билан таяммум қилишга ўтиб кетишади”, деди. Абу Мусо Абдуллоҳга:
“Албатта, сизлар буни  шунинг учун ёқтирмайсизларми?”- деган эди, у:
“Ҳа”, деди. Абу Мусо унга:
“Амморнинг Умарга:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир ҳожатга жўнатганларида, узоққа кетиб, сув топа олмай қолдим. Шунда ҳайвон думалаганидек тупроққа думаладим. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ана ўшани зикр қилдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бундоқ қилмоқлигинг сенга кифоя қиларди”, деб, қўлларини ерга урдиларда, уни қоқдилар. Кейин чап қўлларини ўнг қўлларига ва ўнг қўлларини чап қўлларига, икки кафтларига урдилар. Сўнгра юзларига масҳ тортдилар”, деган ушбу гапини эшитмаганмидинг?”- деди. Абдуллоҳ унга:
“Умарни Амморнинг сўзига қаноат қилмаганини кўрмадингми?”- деди”.

Абдураҳмон ибн Абзодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен Умарнинг ҳузурида ўтирган эдим. Унинг олдига бир киши келиб:
“Албатта, биз бир ой, икки ойлик манзилда бўламиз”, деди. Умар розияллоҳу анҳу:
“Аммо мен сув топгунимча (жунуб ҳолда) намоз ўқимайман”, деди.
Абдураҳмон ибн Абзо шундай деди:
“Аммор Умарга:
“Эй мўъминларнинг амири!  Эсламайсизми, сиз ва мен туядалигимизда бизга жанобат етди. Бас, мен тупроққа думаладим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, ана ўшани зикр қилдим”. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сенга мана бундоқ қилмоқлигинг кифоя бўларди”, дедилар ва қўлларини ерга урдилар. Сўнгра қўлларини пуфлаб юзларига, у иккиси билан билакларининг ярмигача масҳ қилдилар”, деди.    
Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
“Эй Аммор Аллоҳдан қўрқ!”, деди. Аммор:
“Эй мўъминларнинг амири! Агар сиз шуни хоҳласангиз, Аллоҳга қасамки, буни ҳеч қачон зикр қилмайман”, деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
“Йўқ! Аллоҳга қасамки, сени ана шундан (яъни таяммумдан) сен (ўзинг рози бўлиб) юзланган нарсага масъул қиламиз”, деди”.

Ибн Абзо Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилади. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Аммор, сенга мана бундоқ қилмоқлигинг кифоя қилар эди”, деб икки қўлларини ерга урдиларда, биринчисини иккинчисига урдилар. Сўнгра юзларига ва билакларининг ярмигача сурдилар. Ва икки тирсакка бир зарбани етказмадилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Ушбу ҳадисни Вакиъ Аъмашдан, у Салама ибн Куҳайлдан, у Абдураҳмон ибн Абзодан ривоят қилган. Яна Жарийр ҳам Аъмашдан у Салама ибн Куҳайлдан, у Саид ибн Абдураҳмон ибн Абзо яъни дадасидан ривоят қилган”.

Абдураҳмон ибн Абзо дадасидан, у  Аммордан ушбу қисса билан:
“Албатта, сенга кифоя қиларди”, деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини ерга урдилар. Сўнгра уни пуфлаб, юзлари ва кафтларига сурдилар” ни ривоят қилди.
Бунда Салама шак қилиб:
“Унда тирсакгачами, яъни ёки кафтгачами билмайман”, деди.

Ҳажжож яъни ал-Аъвар:
Шуъба ўзининг иснодида ушбу ҳадисни менга айтиб берди:
“Сўнгра уни пуфладилар ва у билан юзларига, кафтларига тирсакларигача ёки билакларигача сурдилар”, деди.
Шуъба деди:
“Салама икки кафт, юз ва билакларни айтарди. Бир куни унга Мансур:
“Айтаётган нарсангни ўйлаб кўр. У икки билакни сендан бошқаси зикр қилмайди”,деди”.

Аммор ушбу ҳадисни ривоят қилиб шундай деди:
“Яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, сенга икки қўлингни ерга уриб, улар билан юзингга ва икки кафтиингга сурмоқлигинг кифоя қиларди, дедилар”, деб ҳадисни давом эттирди.
Абу Довуд шундай деди:
“Уни Шуъба Ҳусойндан, у Абу Моликдан ривоят қилиб:
“Аммордан шунга ўхшашини хутба қилаётганини эшитганман, фақат у “пуфламадилар”, деган”, деди.
Ҳусайн ибн Муҳаммад Шуъбадан, у эса Ҳакамдан мана шу ҳадисни зикр қилиб:
“Икки кафтини ерга урдилар ва пуфладилар”, деди”.

Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан таяммум ҳақида сўрадим. Бас у зот менга юз ва кафт учун бир зарбани буюрдилар”.

Абон  шундай деди:
“Қатодадан сафардаги таяммум ҳақида сўралганида, шундай деди:
“Менга бир муҳаддис Шаъбийдан, у Абдураҳмон ибн Абзодан, у Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилиб:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тирсакларгача”, деганларини айтди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио