Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайздан ғусл қилиш боби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Асмо розияллоҳу анҳо кириб:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Биздан бирортамиз ҳайздан пок бўлганда, қандай ғусл қилади?”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сидрини (Сидр бу ўсимлик бўлиб, сувга қўшилса, совун вазифасини ўташи мумкин) ва сувини олиб, таҳорат қилади. Сўнгра сочининг илдизига сув етгунча бошини ишқалаб ювади.  Кейин танасига сув қуяди. Сўнгра фирса (мушкланган пахта)ни олиб у билан покланади”, дедилар. У:
“Эй Аллоҳнинг Расули! У билан қандай покланаман”, деди. Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам киноя қилаётганларини билиб, унга:
“У билан қоннинг ҳидини кетказасан”, дедим”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“У бир куни ансория аёлларни зикр қилиб мақтади. Уларга маъруф сўзларни айтиб шундай деди:
“Бир куни улардан бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди”, деб (ровий) юқоридаги ҳадиснинг маъносини зикр қилди. Фақат унда “Мушкланган фирса” деди.
Мусаддад шундай деди:
“Абу Авона “фирса”, деган, Абу Аҳвас эса “қорса” дер эди”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Асмо розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради”. (Ровий) юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилиб:
“Мушкланган фирса”, деди. Асмо розияллоҳу анҳо:
“У билан қандай покланаман”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Субҳаналлоҳ! У билан покланиб, мато билан тўсгин”, дедилар”, деб қуйидагини зиёда қилди:
“Ва мен жанобатдан ғусл қилишлик тўғрисида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 “Сувингни олиб, чиройли ва муболағали покланишда покланасан. Сўнгра бошингга сув қуйиб, илдизига сув етгунича ишқалайсан. Кейин устингдан сув қуясан”. Яна шундай деди:
“Оиша розияллоҳу анҳо:
“Ансорларнинг аёллари – қандоқ ҳам яхши аёллар! Ҳаё уларни дин ҳақида сўрамоқдан ва унда фақиҳ бўлмоқдан тўсиб қўймаган”, деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио