Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нифос вақтида келадиган нарсанинг боби

Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида нифосли аёллар нифосидан кейин қирқ кун ёки қирқ кеча ўтирар эдилар. Биз юзимизни варс (ипакни бўяш учун ишлатиладиган ўсимлик) билан бўяб олар эдик, яъни ҳомиладорлик пайтидаги доғлардан сақланиш учун”.

Касийр ибн Зиёддан ривоят қилинади. У шундай деди: Аздийя –  яъни Муссаҳ –  менга айтиб берди:
“Мен ҳаж қилганимда Умму Салама розияллоҳу анҳонинг олдига кирдим:
“Эй мўъминларнинг онаси! Самура ибн Жундуб аёлларнинг ҳайз вақтидаги намозини қазосини ўқимоқликка буюрмоқда”, дедим. У:
“Қазоларини ўқимайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бўлган аёл нифосда қирқ кеча ўтирар эди. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нифосдаги намозини қазосини ўқишга буюрмас эдилар”, деди”.
Муҳаммад яъни ибн Ҳотим шундай деди:
“Унинг исми Муссаҳ бўлиб, Умму Буссаҳ деб куняланган”.
Абу Довуд шундай деди:
“Касийр ибн Зиёднинг куняси Абу Саҳл эди”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио