Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умму Ҳабийба бинти Жаҳш истеҳозали бўлди. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайз кунларини кутмоқликни, сўнгра ғусл қилиб намоз ўқимоқликни буюрдилар. Бас у ана шундан бирор нарсани кўрса таҳорат қилиб намоз ўқирди”.
Робеъадан ривоят қилинади. Албатта, у мустаҳозага ҳар намоз олдида қондан бошқа таҳоратсизлик етсагина таҳорат лозим деб биларди. Абу Довуд шундай деди: “Бу Моликнинг яъни ибн Анаснинг сўзидир”.
|