Урва ибн Зубайр Фотима бинти Абу Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилади. У истеҳоза бўларди. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Агар ҳайзнинг қони бўлса, у қора қон бўлиб ўзи билинади. Қачон ўша бўлса, намозни тўхтатгин ва қачон бошқа бўлса, таҳорат қилиб, намоз ўқийвер”, дедилар”. Абу Довуд шундай деди: “Ибн Мусанна: “Уни бизга ибн Абу Адий ёддан ривоят қилиб, шундай деди: “Урвадан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганда: “Албатта Фотима...”, деган. Абу Довуд шундай деди: “Ало ибн Мусайяб ва Шуъбадан, у Ҳакамдан, у эса Жаъфардан ривоят қилинган. Ало Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Шуъба Абу Жаъфарга: “Ҳар намоз учун таҳорат қилади” да мавқуфдир”.
|