Умму Атийядан ривоят қилинади: “У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганди. Биз покликдан кейин сарғиш ва хираликни ҳеч нарса санамас эдик”, деди”.
Умму Атийядан Муҳаммад ибн Сирийн шунга ўхшаш ривоятни келтирган. Абу Довуд шундай деди: “Умму Ҳузайл у Ҳафса бинти Сирийндир. Унинг ўғли бўлиб, исми Ҳузайл, эрининг исми Абдураҳмон эди”.
|