Адий ибн Собит дадасидан, у бобосидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан мустаҳоза аёл тўғрисида ривоят қилади: “Ҳайз кунларида намозни тарк қилади. Сўнгра ғусл қилиб, намоз ўқийди. Таҳорат ҳар намозгадир”. Абу Довуд шундай деди: “Усмон: “Ва рўза тутади, намоз ўқийди” ни зиёда қилди”.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди: “Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўзининг хабарини зикр қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнгра ғусл қил, кейин ҳар намоз учун таҳорат қил ва намоз ўқи”, дедилар”.
Оиша розияллоҳу анҳодан мустаҳоза аёл тўғрисида ривоят қилинади: “У ғусл қилади, яъни бир марта, сўнгра ҳайз кунларга қадар таҳорат қилади”.
Бу ерда ровийлар ўртасидаги баъзи баҳслар келтирилган.
|