Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Икки намозни жамлайди ва иккиси учун битта ғусл қилади деган кишининг боби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида истеҳозали аёл бўлиб, у асрни шошилтирмоқлик ва пешинни кечиктирмоқликка, ҳамда иккиси учун битта ғусл қилмоқликка, шомни кечиктириб, ҳуфтонни тезлатишга ва иккиси учун битта ғусл қилмоқликка, субҳ намози учун битта ғусл қилмоқликка буюрилган эди”.
(Шуъба шундай деди):
“Абдураҳмондан:
“Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламданми?”, дедим. У:
“Мен сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлмаган бирор нарсани айтмайман”, деди”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Саҳла бинти Суҳайл истеҳозали бўлиб, Набий с.авнинг ҳузурларига келди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳар намоз олдида ғусл қилмоққа буюрдилар. Қачонки, ана шунга қийналгач, уни пешин ва асрни бир ғусл билан, шом ва ҳуфтонни бир ғусл билан жам қилмоққа, бомдод учун (алоҳида) ғусл қилмоққа буюрдилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадиснинг маъносини ибн Уяйна Абдураҳмон ибн Қосимдан, у дадасидан ривоят қилади:
“Албатта, бир аёл истеҳозали бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга буюрдилар”.

Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, Фотима бинти Абу Ҳубайш шунча-шунчадан бери истеҳозали бўлиб, намоз ўқимайди”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Субҳаналлоҳ! Албатта, бу шайтондандир. Тоғорага ўтирсин. Агар сув устида сарғиш ранг кўрса, пешин ва аср учун битта ғусл қилсин, шом ва ҳуфтон учун битта ғусл қилсин, бомдод учун ҳам битта ғусл қилсин. Булар ўртасида таҳорат қилсин”, дедилар.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Мужоҳид, ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганда:
“Қачонки, унга ғусл қилиш қийинлашганда, уни (ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) иккита намозни жамлашга буюрди”, дейилган.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Иброҳийм, ибн Аббосдан ривоят қилган ва у Иброҳийм Нахаий ва Абдуллоҳ ибн Шаддод сўзидир”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио