Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Истеҳозали аёл ҳар намоз учун ғусл қилади деган киши тўғрисидаги боб

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайнсингиллари Умму Ҳабийба бинти Жаҳш Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг қўл остида бўлганида етти йил мустаҳоза бўлди. Бас ана шу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Албатта, у ҳайз эмасдир, лекин томир узилишидандир. Ғусл қилиб намоз ўқийвер”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо:
“У опаси Зайнаб бинти Жаҳшнинг ҳужрасидаги тоғорада ғусл қилар эди. Ҳатто тоғорадаги сувда қоннинг қизиллиги пайдо бўларди”, деди”.

Юнус ибн Шиҳабдан ривоят қилди. Юқоридаги ҳадисни Умму Ҳабийбадан Амро бинти Абдураҳмон менга айтиб берди.
“Оиша розияллоҳу анҳо:
“У ҳар бир намоз учун ғусл қиларди”, деди”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни ривоят қилиб, шундай деди:
“У ҳар намоз учун ғусл қилар эди”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Қосим ибн Мабрур Юнусдан,  у ибн Шиҳобдан, у эса Амродан, Амро эса Оиша розияллоҳу анҳодан, у Умму Ҳабийба бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.
Шунингдек, бу ҳадисни Маъмар Зуҳрийдан, у Амродан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди. Гоҳида Маъмар Амродан айтди. Амро Умму Ҳабийбадан бу ҳадиснинг маъносини ривоят қилди. Шунингдек, бу ҳадисни  Иброҳийм ибн Саъд, ибн Уяйна Зуҳрийдан, у Амродан, у Оишадан ривоят қилишган. Ибн Уяйна ҳадисида шундай деди:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ғусл қилмоққа буюрдилар” ни айтмаган”.
Яна шунингдек, бу ҳадисни Авзоий ривоят қилиб, унда Оиша розияллоҳу анҳо:
“У ҳар намоз учун ғусл қилар эди”, деди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Умму Ҳабийба етти йил истеҳозали бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ғусл қилмоққа буюрдилар. Бас у ҳар намозга ғусл қилар эди”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Умму Ҳабийба бинти Жаҳш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида истеҳозали бўлди. У зот уни ҳар намоз учун ғуслга буюрдилар”. Ҳадисни давом эттирди.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Абу Валийд ат-Тоялисий ривоят қилган, лекин мен уни ундан эшитмадим. Сулаймон ибн Касийрдан, у Зуҳрийдан, у Урвадан, у Оиша розияллоҳу анҳодан шундай деганини ривоят қилади:
“Зайнаб бинти Жаҳш истеҳозали эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Ҳар намоз учун таҳорат қил”, дедилар”.  Ва ҳадисни давом эттирди.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни  Абдуссомад Сулаймон ибн Касийрдан ривоят қилганда:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“ Ҳар намоз учун таҳорат қил”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу Абдуссомаддан бўлган ваҳмдир. Бундаги сўз Абу Валийднинг сўзидир”.

Зайнаб бинти Абу Салама хабар беради:
“Албатта, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг қўл остиларидаги бир аёлнинг доим қони оқиб турар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳар намоз олдида ғусл қилиб, намоз ўқимоққа буюрдилар.
Албатта, Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилгач, шубҳага тушадиган аёл тўғрисида шундай дедилар:
“Албатта, у томир узилишидандир ёки томирлар узилишидандир”.
Абу Довуд шундай деди:
“Ибн Ақийл ҳадисида Қосим ҳадисида айтганидек икки ишнинг ҳаммаси келтирилган. Ва у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар кучинг етса, ҳар намоз учун ғусл қил, бўлмаса жам қил”, дедилар”.
Батаҳқиқ, бу сўз Саид ибн Жубайрдан, у Алий ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар айтилганлиги ривоят қилинган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио