Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қачон ҳайз келса, намозни қўяди деган киши тўғрисидаги боб

Буҳайя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бир аёлнинг Оиша розияллоҳу анҳодан ҳайзи бузилган, қони оқиб турадиган аёл ҳақида сўраётганини эшитдим. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени унга буюришимни буюрдилар:
“У аёл ҳар ой кўрадиган муддатини кутсин. Ҳайзи тўғри бўлса, кунлардан ўшанинг миқдорини санасин. Сўнгра у кунларда намозни қўйиб, ёки унинг миқдорича намозни қўйиб, кейин ғусл қилсин ва латта билан фаржини мустаҳкамлаб намоз ўқийверсин”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайнсингиллари Умму Ҳабийба бинти Жаҳш Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг қўл остида бўлиб, етти йил истеҳозали бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу хусусда фатво сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта бу ҳайз эмас. Лекин у томир узилганидандир. Бас ғусл қилиб, намозингни ўқи”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Авзоий бу ҳадисга Зуҳрийдан, у Урвадан, у Амродан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан ривоятни зиёда қилиб келтиради. Оиша розияллоҳу анҳо:
“Умму Ҳабийба бинти Жаҳш истеҳозали бўлди. У Абдураҳмон ибн Авфнинг қўл остида етти йил турди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга буюриб, шундай дедилар:
“Агар ҳайзинг келса, намозни тарк қил. Агар у қайтса, ғусл қилиб намозингни ўқи”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Ушбу каломни Зуҳрийнинг асҳобларидан Авзоийдан бошқа ҳеч ким зикр қилмаган. Бу ҳадисни Зуҳрийдан Амр ибн Ҳорис, Лайс, Юнус, ибн Абу Зеъб, Маъмар, Иброҳийм ибн Саъд, Сулаймон ибн Касийр, ибн Исҳоқ, Суфён ибн Уяйналар ривоят қилишиб, уларнинг ҳеч бири бу каломни зикр қилишмаган”.
Абу Довуд шундай деди:
“Албатта бу Ҳишом ибн Урванинг дадасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиснинг лафзидир”.
Абу Довуд шундай деди:
Ибн Уяйна бу ҳадисга яна:
“Унга ҳайз кунларида намозни тарк этмоқликни буюрдилар” ни зиёда қилди. Бу ибн Уяйнадан бўлган ваҳмдир. Муҳаммад ибн Амрнинг Зуҳрийдан ривоят қилган ҳадисида (ҳам ваҳмдан) бир нарса бўлиб, у Авзоий зиёда қилган қўшимча ҳадисидан яқинроқдир”.

Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши доим истеҳозали бўлар эди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Агар ҳайзнинг қони бўлса, у қора қон бўлиб, ўзи билинади. Қачонки, ўша бўлса, ўзингни намоздан тий. Қачон бошқаси бўлса, таҳорат қилиб, намозни ўқийвер. У томирнинг узилишидандир”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Ибн Мусанно шундай деди:
“Бизга у билан ибн Абу Адий ўзининг китобидан ҳудди шундай айтиб берди. Сўнгра ундан кейин ёддан айтиб берди.
“Бизга Муҳаммад ибн Амр Зуҳрийдан, у Урвадан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан айтиб берди:
“Албатта, Фотима бинти Ҳубайш доим истеҳозали бўлар эди” , деб, юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилди.
Абу Довуд шундай деди:
“Дарҳақиқат Анас ибн Сийрийн ибн Аббосдан мустаҳоза тўғрисида ривоят қилди. Ибн Аббос шундай деди:
“Агар аёл баҳроний қон кўрса, намоз ўқимайди. (Баҳроний қон ғализ қон бўлиб, раҳмнинг қаъридан чиқади). Агар бир соат бўлса ҳам покликни кўрса, ғусл қилиб намозини ўқисин”.
Макҳул шундай деди:
“Албатта аёлларга ҳайз қони маҳфий эмасдир. Дарҳақиқат у қон қора ғализ бўлиб, қачон ана ўша кетса ва  қон сарғиш суюқликка айланса, бас албатта у мустаҳозадир. Аёл шунда ғусл қилиб, намозини ўқийди”.
Абу Довуд шундай деди:
“Ҳаммод ибн Зайд Яҳё ибн Саиддан, у Қаъқоъ ибн Ҳакиймдан, у эса Саид ибн Мусайябдан мустаҳоза тўғрисида ривоят қилди:
“Агар ҳайз келса намозни тарк қилади ва агар у тўхтаса ғусл қилиб намоз ўқийди”.
Сумай ва бошқалар Саид ибн Мусайябдан:
“Ҳайз кунларида ўтиради”ни ривоят қилган. Ҳудди шунингдек Ҳаммод ибн Салама Яҳё ибн Саиддан, у Саид ибн Мусаябдан бу ҳадисни ривоят қилган.
Абу Довуд шундай деди:
“Юнус Ҳасандан ривоят қилди:
“Ҳайзли аёл агар унинг қони ҳайзидан кейин ҳам бир ёки икки кунга чўзилса, бас у истеҳозали аёлдир”.
 Ат-Таймий Қатодадан ривоят қилиб айтади:
“Агар ҳайз кунларидан беш кун зиёда бўлса, намозини ўқийди”.
Ат-Таймий шундай    деди:
“Бас мен энг қисқа қилиб, ҳатто икки кунга етдим”.
Яна шундай деди:
“Агар икки кун бўлса, бас у  унинг ҳайзидандир”.
Ибн Сийрийн ундан сўралганда:
“Аёллар ана ўшани билувчироқдир”, деди”.

Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Мен жуда ҳам кўп ва шиддатли ҳайз кўрадиган аёл эдим, бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига буни сўраб, фатво олгани бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни синглим Зайнаб бинти Жаҳшнинг уйида топиб:
“ Эй Аллоҳнинг Расули, мен жуда ҳам кўп ва шиддатли ҳайз кўрадиган аёлман, бу ҳақда нима дейсиз, батаҳқиқ, мени намоз ва рўзадан ман қилди”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен сенга пахтани васф қилиб бераман. У қонни кетказади”, дедилар. У (Ҳамна):
“У ўшандан анча кўп”, деди. У зот:
“Унда бир кийим қилиб ол”, дедилар. У:
“У ўшандан ҳам кўп. Қуйилиб келаверади”, деди.
“Сенга икки ишни буюраман. Улардан қай бирини қилсанг, сен учун кифоя қилади. Агар уларга қувватинг етса, ўзинг биласан. Албатта, бу шайтон тепкиларидан бир тепкидир. Бас, бу Аллоҳ таолонинг илмида-ку, аммо сен олти ёки етти кунни ҳайз сана. Сўнгра ғусл қил. Токи, батаҳқиқ, пок бўлдим, деб ишониб, ўзингни топ-тоза қилганингдан сўнг йигирма уч ёки йигирма тўрт кечаю кундуз намоз ўқи ва рўза тут. Мана, шу сенинг учун кифоя қилади. Ҳар ойда шундоқ қилавер. Бу аёлларнинг ҳайз кўриб, пок бўлишларига ва ҳайз ва поклик вақтларига ўхшайди.
Агар кучинг етса, пешинни охирги вақтини аср­ни олдинги вақтига суриб, ғусл қиласан-да, икки намозни, пешин ва асрни жам қилиб ўқийсан. Шунингдек, шомни охирги вақтини хуфтонни олдинги вақтига суриб, ғусл қиласан-да, икки намозни жам қилиб ўқийсан. Бомдодда ҳам ғусл қиласан. Шуни қила олсанг, қил. Рўза ҳам тут. Агар ўшанга қодир бўлсанг”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу мен учун икки ишдан маҳбуброғидир”, дедилар.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни Амр ибн Собит ибн Ақийлдан ривоят қилиб, шундай деди:
“Бас Ҳамна шундай деди:
“Мен:
“Бу мен учун икки ишдан маҳбуброғидир”, дедим”. Ушбу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан эмас, балки Ҳамнанинг каломидан қилди”.
Абу Довуд шундай деди:
“Амр ибн Собит Рофизий ёмон одам бўлиб, лекин ҳадисда тўғрисўз эди. Собит ибн ал-Миқдом ишончли кишилардан бўлиб,  Яҳё ибн Муъийндан зикр қилган”.
Абу Довуд шундай деди:
“Аҳмаддан шундай деганини эшитдим:
“Ақийлнинг ҳадиси ўз нафсидан бўлган бир нарсадир”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио