Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима бинти Абу Ҳубайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Мен истеҳозали аёлман, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?”- деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Қачон ҳайз келса намозни қўй. Қачон у кетса, ўзингдаги қонни ювиб ташлаб намозни ўқийвер”, дедилар”.
Ҳишом Зуҳайрнинг исноди билан унинг маъносини ривоят қилади: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон ҳайзинг келса, намозни тарк қил. Қачон унинг муддати ўтиб кетса, ўзингдаги қонни ювиб ташлаб намозни ўқийвер”, дедилар”.
|