Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Истеҳозали аёл ва ҳайз кўрган саноқли кунларда аёл намозни тарк қилади деган киши тўғрисидаги боб

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли Умму Саламадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида доим қон келиб турадиган аёл бўлиб, Умму Салама у тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“У аёлга етган нарса (дард) етгунча одати бўйича ҳар ойда ҳайз кўрадиган кунлари ва кечалари саноғига қарасин. Ҳар ойдан ўша миқдорича намозни тарк қилсин. Қачон ўшани ўтказса, ғусл қилсин ва бир кийим ила муҳофаза қилиб, намозини ўқисин”.

Умму  Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, бир аёлнинг доим қони келиб турарди”. Бас юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилиб, шундай деди:
“Қачон ўшани ўтказса ва намоз ҳозир бўлса, ғусл қилсин”, юқоридаги ҳадис маъноси билан келтирди.

Ансорлардан бўлган бир киши ривоят қилади:
“Албатта, қонлари оқиб турадиган аёл бор эди”. Бас у киши Лайс ҳадиси маъносини зикр қилиб, шундай деди:
“Бас қачон ўшани ўтқазсалар ва намоз ҳозир бўлса, ғусл қилсин” , ва у ҳадиснинг маъноси билан давом эттирди.

Нофеъ Лайс ҳадисининг исноди ва маъноси билан бу ҳадисни ривоят қилиб, шундай деди:
“Ана ўша миқдорида намозни тарк қилсин, сўнгра қачон намоз ҳозир бўлса, ғусл қилсин ва бир кийим билан муҳофаза қилиб, сўнгра намозини ўқисин”.

Умму Саламадан бу қисса ривоят қилиниб, унда шундай деди:
“Намозни тарк қилади ва ана ўшандан бошқаларида ғусл қилади. Бир кийим билан муҳофаза қилиб, сўнгра намозини ўқийди”. Абу Довуд айтади: “Истеҳоза кўрадиган аёлни Ҳаммод ибн Зайд бу ҳадисда Айюбдан ривоят қилиб, уни Фотима бинти Абу Ҳубайш деб номлаган”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Албатта, Умму Ҳабийба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (оқиб турадиган) қон ҳақида сўради. Оиша розияллоҳу анҳо:
“Унинг кир ювадиган идишини қонга тўлалигини кўрдим”, деди. Бас унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳайзинг сени тутгунга қадар тургин, сўнгра ғусл қилавер”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Қутайба бу ҳадисни Жаъфар ибн Робиъанинг заиф ҳадисларининг орасидан охирида ривоят қилган. Али ибн Айёш ва Юнус ибн Муҳаммадлар  бу ҳадисни Лайсдан ривоят қилишиб, “Жаъфар ибн Робеъа” дейишган”.

Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади. Фотима бинти Абу Ҳубайш розияллоҳу анҳо бу ҳадисни унга айтиб берди:
“У, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (оқиб турадиган) қондан  шикоят қилиб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у томир узилгандандир. Кузатиб тур, қачон ҳайз вақтинг келса намоз ўқима. Қачон ҳайз вақтинг ўтиб кетса покланиб, сўнгра келгуси ҳайзинг орасида намоз ўқийвер”, дедилар”.   

Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
“Менга Фотима бинти Абу Ҳубайш айтиб берди. Албатта у Асмога Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан  сўрамоқликни буюрди. Ёки Асмо менга айтиб берди. Албатта унга Фотима бинти Абу Ҳубайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан  сўрамоқликни буюрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўтирадиган кунлари ўтирмоқликни буюрдилар. Сўнгра ғусл қилади”.
 Абу Довуд айтади:
“Бу ҳадисни Қатода Урва ибн Зубайрдан, у Зайнаб бинти Умму Саламадан ривоят қилди:
“Албатта, Умму Ҳабийба бинти Жаҳш истеҳозали аёл эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайз кунларида намозни тарк қилишни, сўнгра ғусл қилиб намоз ўқишни буюрдилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Қатода Урвадан ҳеч нарса эшитмаган”. Уяйна Зуҳрий ҳадисига зиёда келтириб, Амродан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
“Албатта Умму Ҳабийба истеҳозали аёл эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан (бу тўғрида) сўраган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайз кунларидагина намозни тарк қилмоқни буюрдилар”.
 Абу Довуд шандай деди:
“Бу ибн Уяйнадан бўлган ваҳмдир. Зуҳрийдан ривоят қилинган қўшимча ҳуффозлар ҳадисидан эмасдир. Фақат бу Суҳайл ибн Абу Солиҳ зикр қилган нарсадир. Ҳумайдий бу ҳадисни ибн Уяйнадан ривоят қилиб, унда: “Ҳайз кунларида намозни тарк қилади” ни зикр қилмаган.
Масруқнинг аёли Қомийр бинти Амр Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
“Истеҳозали аёл ҳайз кунларида намозни тарк қилади. Сўнгра ғусл қилади”.
Абдураҳмон ибн Қосим дадасидан ривоят қилади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истеҳозали аёлга ҳайзли кунлари миқдорича намозни тарк қилишни буюрдилар”.
Абу Бишр Жаъфар ибн Абу Ваҳшия Икрима розияллоҳу анҳудан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб:
“Албатта, Умму Ҳабийба бинти Жаҳш истеҳозали аёл эди”, деди. Бас юқоридаги ҳадис мислини зикр қилди.
Шарийк Абу Яқзондан, у Адий ибн Собитдан, у эса дадасидан, у бобосидан, бобоси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Истеҳозали аёл ҳайз кунларида намозни тарк қилади.  Сўнгра ғусл қилиб намоз ўқийди”.
 Ал-Ало ибн ал-Мусайяб ал-Ҳакамдан, у Абу Жаъфардан ривоят қилади:
“Албатта, Савда истеҳоза кўрди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одат кунлари ўтса ғусл қилиш ва намоз ўқишга буюрдилар”.
 Саид ибн Жубайр Алий ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилади: “Истеҳозали аёл ҳайз кунларида ўтиради”.
 Шунингдек Бани Ҳошим мавлоси Аммор ва  Толқ ибн Ҳабийб ибн Аббос розияллоҳу анҳудан бу ҳадисни ривоят қилишган. Яна шунингдек Маъқил ал-Ҳасъамий  бу ҳадисни Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Шаъбий Масриқнинг аёли Қомийрдан, у эса Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. 
Абу Довуд шундай деди:
“Бу Ҳасан, Саид ибн Мусайяб, Ато, Макҳул, Иброҳийм, Солим ва Қосимларнинг сўзидир:
“Албатта, истеҳозали аёл ҳайз кунларида намозни тарк қилади”.
 Абу Довуд шундай деди:
“Қатода Урвадан ҳеч нарса эшитмаган”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио