Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайзли аёлга жимоъдан озроқ нарса етказган киши тўғрисидаги боб

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламаёлларидан бир аёлни, у ҳайз ҳолатида бўлиб, агар унда икки сони ярмигача ёки икки тиззаларигача тўсиб турган изор бўлса, қучоқлар эдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламбизнинг биримизга агар ҳайзли бўлса, иштон кийиб, сўнгра эри билан ётишга буюрар эдилар”.
Шуъба бир марта “Уни қучоқлашга”, деди.

Хилос ал-Ҳажарий, Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганини эшитдим, деди:
“Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккимиз кечаси бир кийим ичида ётар эдик. Ҳолбуки, мен ҳайзли бўлиб, қон оқиб турган бўлар эди. Агар мендан у зотга бирор нарса тегса, ўша жойни ювар эдилар. Бошқа жойга ўтмас эдилар. Сўнгра ўша кийим ила намоз ўқир эдилар ва агар қондан бирор нарса тегса, яъни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига, ўша жойни ювар эдилар бошқа жойга ўтмас эдилар. Сўнгра ўша кийим ила намоз ўқирдилар”.

Умора ибн Ғуробнинг аммаси Оиша розияллоҳу анҳодан сўради. Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Бизлардан биримиз ҳайз кўрар ва у билан эрининг фақат биттагина тўшаги бўларди”.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламкечқурун кирганларида, мен ҳайз ҳолатида эканман, нима қилишларини сенга хабарини бераман. Масжидларида бир муддат бўлардилар. – Абу Довуд айтади: “Яъни уйларининг масжидида – ҳатто кўзимга уйқу ғолиб келгунча ва совуқ у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга таъсир қилгунча келмас эдилар. Бас у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга яқинроқ кел”, дедилар. Мен:
“Ахир ҳайзлиман”, дедим.
“Ундай бўлса, икки сонингни оч”, дедилар. Мен икки сонимни очдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламбетларини ва кўкракларини икки сонимга қўйдилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга токи исиб, ухлагунларича энгашиб турдим”.

Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Агар ҳайз кўриб қолсам, тўшакдан бўйрага тушиб олар едим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашмас едик ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳатто покланмагунимизча узоқлашмасдик”

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламагар ҳайзли аёлдан бирор нарса хоҳласалар унинг фаржига мато ташлаб қўяр едилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни  ҳайзимиз аввалида киндик ва тизза орасида беркитиб олмоғимизга буюрар эдилар. Сўнгра бизни қучоқлар эдилар. Сизлардан қайси бирингиз ўз нафси хоҳишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби молик бўла олади”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио