Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайзли аёлга бориш тўғрисидаги боб

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёли ҳайзли ҳолатида унга борган киши тўғрисида ривоят қилади:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васалламшундай дедилар:
“Бир динор ёки ярим динор садақа қилади”.
Абу Довуд шундай деди: “Шунингдек “Бир динор ёки ярим динор”, деган ривоят саҳиҳдир. Баъзан Шуъба бу ҳадисни марфуъ қилмаган. (Балки ҳадис ибн Аббос розияллоҳу анҳумода мавқуфдир.)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Агар унга (аёлга) қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташи пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор”, деди”.
Абу Довуд айтади: “Ҳудди шунингдек ибн Журайж Абдулкаримдан, у Миқсомдан ривоят қилиб айтган”.

Ибн Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади:
“Агар киши аҳлига у ҳайзли ҳолатида яқинлик қилса, ярим динор садақа қилсин”.
Абу Довуд айтади: “Шунингдек Алий ибн Базийма Миқсомдан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан мурсал ҳолда ривоят қилиб айтган. Авзоий Язид ибн Моликдан, у Абдулҳамид ибн Абдураҳмондан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, шундай деган: “Уни динорнинг бешдан бирини садақа қилишга буюрдилар”. Бу маъзол ҳадисдир”.
(Санадда икки ёки ундан ортиқ кетма-кет ровий тушиб қолса, бу ҳадис маъзол ҳисобланади. Агар тушиб қолган ровийлар кетма-кет бўлмаса, бу ҳадис мунқотеъ бўлади.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио