Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир аёл Оиша розияллоҳу анҳодан: “Ҳайзли аёл намоз қазосини ўқийдими?”- деб сўради. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Сен Ҳаруриямисан!? Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламҳузурларида ҳайз кўриб, намоз қазосини ўқимас ва ўқишга буюрилмас эдик”, деди”.
Муоза ал-Адавия ушбу ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Абу Довуд айтади: “Унда: “Рўзанинг қазосини тутишга буюрилганмиз, намознинг қазосини ўқишга буюрилмаганмиз”, жумласини зиёда қилган”.
|