Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайзлик аёлнинг масжиддан (бирор нарса) олиши тўғрисидаги боб

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Масжиддан “хумра”ни олиб юбор”, дедилар.
“Албатта, мен ҳайзлиман”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, ҳайзинг қўлингда эмас”, дедилар.

(Шарҳ:
«Хумра» бу хурмонинг баргидан қилинган кичик жойнамоз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан масжиддаги кичик жойнамозни олиб беришни сўраганлар. Оиша онамиз ҳайзли эканликларини эслатиб, узр айтганлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Ҳайзинг қўлингда эмас», дедилар.
Яъни, олиб берсанг бўлаверади, деганлари эди. Шунинг учун ҳам Оиша онамиз жойнамозни олиб бердилар.
Кўриниб турибдики, Оиша онамиз масжидга кирмаганлар. Фақат масжидга қўлларини узатиб, жойнамозни олиб берганлар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиб юбор, дейишларидан ҳам тушунса бўлади. Айниқса, ҳайзинг қўлингда эмас, деганлари мазкур маънога очиқ-ойдин далолат қилиб турибди. Бу сенинг ўзинг ҳайзлисан ва масжидга кира олмайсан, аммо қўлинг ҳайзли эмас, у масжидга кирса бўлаверади, деганларидир. Маълумки, Оиша онамизнинг ҳужралари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ёпишган эди. Шундан остона ёки туйнукка яқин турган жойнамозни қўлни узатиб олиш мумкин бўлган.
Бу ҳадисдан ҳайзли аёл қўлини масжид ичига тиқиб, бирор нарсани олиши мумкинлигини билиб оламиз.)( Ҳадис ва Ҳаёт. Поклик китоби. Учинчи боб. Нажосатни кетказиш ҳақида.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио