Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайзлик аёл билан бирга овқатланиш ва у билан (бошқа ишларида) аралашиш боби

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, яҳудийлар агар улардан бир аёл ҳайз кўрса, уни уйдан чиқариб, у билан бирга  овқатланмасдилар ва ичимлик ичмасдилар, ҳамда уйда у билан аралашиб юрмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу хусусда сўралди. Бас Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло:
“Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен:
“У азиятдир, бас, ҳайзда аёллардан четланингиз”, деб айт”, оятини охиригача нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламшундай дедилар:
“Уйларда улар билан аралашиб юринглар, қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар”.
Яҳудийлар:
“Бу одам бизнинг ишимиздан бирортасини қўймай хилоф қилади”, дейишди.
Кейин Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишр­лар келиб:
“Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудийлар бундоқ, бундоқ, демоқдалар, у (аёл)ларга яқинлик қилаверайликми?” дедилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди, ҳатто биз иккисидан аччиқлари чиқди, деб ўйладик. Икковлари чиқишди. Шунда уларнинг қаршисидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадяга сут келиб қолди. У зот уларнинг ортларидан сут юбориб, икковларига ичирдилар. Бас, биз у зотнинг иккисидан аччиқланмаганларини билдик”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен ҳайзли ҳолимда суяк ғажиб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга берар эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламоғизларини мен оғзимни қўйган жойга қўярдилар. Мен ичимлик ичиб, уни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга берардим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламмен ичган жойга оғизларини қўярдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен ҳайзли бўлган ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг кўксимга бошларини қўйиб, Қуръон ўқир эдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио