Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ғуслга рухсат этилган сув миқдори тўғрисидаги боб

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) жанобатдан бир идишда ғусл қилар эдилар – у (идишнинг номи) фарақдир. (Фарақ ўлчов идиши бўлиб, унга ўн олти ратл сув сиғади, олти ярим литрдан кўпроқ.)
Абу Довуд айтади: “Маъмар Зуҳрийдан ривоят қилган бу ҳадисда:
“Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) бир идишдан ғусл қилар эдик. Унда фарақнинг миқдори бор эди”, деди”.
Абу Довуд айтади: “Ибн Уяйна Молик ҳадисига ўхшаш ҳадисни ривоят қилди”.
Абу Довуд айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Фарақ ўн олти ратлдир”, деганини эшитдим. Ва яна ундан: “Ибн Абу Зеъбнинг бир соъси беш ратл ва учдан бирга тенг”,  деганини эшитдим”.
Абу Довуд: “Бас ким (бир соъ) саккиз ратлга тенг (деса) тўғрими?”- деб сўради. (Аҳмад ибн Ҳанбал): “Ана ўша сақланган эмас. (Яъни балки бу заиф сўздир. Ҳукмларда бунинг мисоли жорий қилинмас)”, деди”.
Абу Довуд айтади: “Аҳмаднинг: “Ким фитр садақасини  бизнинг ушбу ратлимизда  беш ратл ва учдан бир қилиб берса, батаҳқиқ комил қилиб берибди”, деганини эшитдим. Шунда у кишига: “Сайҳоний (Мадинанинг хурмо турларидан бири) оғирдир”, дейилди. У киши: “Сайҳоний энг тоза хурмо (унинг бир соъси кифоя қилади)”, деди. Сўнгра: “Мен (сайҳоний оғирми, сув оғирми, буни) билмайман”,деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио