Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жанобатдан ғусл қилиш боби

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ҳузурларида жанобатдан ғусл қилишни зикр қилдилар. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Аммо мен бошимга уч марта сув қуяман”, дедилар”. Ва қўлларининг иккаласига ишора қилдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) агар жанобатдан ғусл қилсалар, ҳилобга ўхшаш идиш келтиришни амр қилардилар. (Ҳилоб унда сутни увитилиб, қатиқ қилинадиган идиш). Икки кафтлари билан (сув) олиб, бошларининг ўнг ярмини (ювишдан) бошлардилар. Сўнгра чап ярмини. Кейин икки кафтлари билан (сув) олардилар”. (Хуллас сувни) икки қўллари билан бошларига (қуярдилар)”, деди”.

Бани Таймуллоҳ (Таймуллоҳ Абдуллоҳ дегани) ибн Саълабанинг бири бўлган Жумайъ ибн Умайр шундай деди:
“Онам ва холам билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг олдига кирдик.  Иккисидан бири ундан сўради:
“Ғусл пайтида қандай қилар эдинглар?”. Оиша розияллоҳу анҳо:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) намозга қилинадиган таҳоратни бажарардилар, сўнгра бошларига уч марта сув қуярдилар. Биз эса бошларимизга ўрилган соч сабабидан беш марта сув қуярдик”, деди”.
(Бу ҳадис заиф бўлиши билан бирга Умму Салама розияллоҳу анҳонинг уч марта ювишлик маъносидаги ҳадисларига муориз ҳам келиб қолган. Шунинг учун уч марта ювиш кифоя қилади.)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) агар жанобатдан ғусл қилсалар,
– Сулаймон айтади:
– “Ўнг қўлларидан чап қўлларига сув қуйишдан бошлардилар.
– Мусаддад айтади:
– Чап қўлларига сув қуйиб, (фаржларини ювар) эдилар ва кўпинча Оиша розияллоҳу анҳо фаржни киноя қилар эди.
Сўнгра намоз учун олинадиган таҳоратни қилар эдилар. Кейин қўлларини идишга солар эдилар. Бас сочлари орасига бармоқларини киргизардилар. Ҳатто териларига дарҳақиқат сув етганини ёки терилари тоза бўлганини  билгач, бошларига уч бор сув қуяр эдилар. Агар ортиқча сув ортиб қолса, уни бошлари устига сепар эдилар”. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ) агар жанобатдан ғусл қилмоқни хоҳласалар, икки кафтларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра сон бўғимларини ювардилар ва унга сув қуярдилар. Икки қўлларини тозалаб бўлгач, уларни деворга ишқар эдилар. Кейин таҳорат қилмоққа юзланардилар. (Яъни киришар эдилар.) Ва сувни бошларига қуярдилар”.

Шаъбий бизга айтиб бериб, шундай деди:
“ Оиша розияллоҳу анҳо:
“Агар хоҳласанглар, сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан ғусл қилаётган вақтларида (ёки жойларида) қўлларини деворга ишқашларини кўрсатаман”, деди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бизга  холаси Маймунадан ривоят қилиб, ҳадис айтиб берган. Холаси шундай деди:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга  жанобатдан у билан ғусл қилишлари учун сув қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламидишни ўнг қўлларига эгилтириб, уни икки марта ёки уч марта ювдилар. Сўнгра фаржларига сув қуйдилар. Фаржларини чап қўллари билан ювдилар. Кейин қўлларини ерга уриб, уни ювдилар. Сўнгра мазмаза ва истиншоқ қилдилар. Юзлари ва икки қўлларини ювдилар. Кейин бошларига ва жасадларига сув қуйдилар. Сўнгра (ғусл қилган жойларидан) четроққа чиқиб, икки оёқларини ювдилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга сочиқ берган эдим, уни олмадилар ва жасадларидан сувни сидириб ташладилар”.
(Аъмаш айтади):
“Мен ана шуни Иброҳиймга зикр қилдим. У:
“Сочиқни жоиз эмас деб билишмас эди, лекин уни одат қилиб олишни макруҳ кўришарди”, деди”.
Абу Довуд айтади: “Мусаддад шундай деди: “Мен Абдуллоҳ ибн Довудга: “Улар сочиқни одат қилиб олишни ёмон кўришарди”, дедим. У: “Бу шундай лекин мен китобимда уни шундайлигини топдим”, деди”.

Шуъбадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Албатта, ибн Аббос розияллоҳу анҳумо агар жанобатдан ғусл қилса, ўнг қўлига сув олиб, чап қўлига етти марта қуяр эди. Сўнгра  фаржини (ҳам етти марта) ювар эди. Бир сафар неча марта қуйганини эсидан чиқарди. Мендан:
“Қанча қуйдим?”- деб сўради. Мен:
“Билмайман”, дедим. Шунда у:
“Эй сен, онасиз ўзини эплай олмайдиган! Сени буни билмоқликдан нима ман қилади?”- деди. Сўнгра намоз учун қилинадиган таҳоратни бажарди. Кейин жилдига сув қуйди. Сўнгра:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламмана шундай поланар эдилар”, деди”.
(Бу ҳадисни ривоят қилган Шуъба Абу Абдуллоҳ ибн Дийнор бўлиб, у ибн Аббоснинг мавлоси, заифдир. Шу сабабли бу ҳадис ҳужжат бўла олмайди.) 

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Намоз эллик вақт, жунубликдан ғусл қилиш етти марта, кийимдаги сийдикни ювиш етти марта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам токи, намоз беш вақт, жунубликдан ғусл қилиш бир марта ва кийимдаги сийдикни ювиш бир марта қилингунча сўрайверганлар”, деди”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламшундай дедилар:
“Албатта, ҳар бир тукнинг остида жунублик бордир. Бас сочни ювинглар ва жилдингизни покланглар!”.
Абу Довуд айтади: “Ҳорис ибн Важиҳнинг ҳадиси мункар ва у заифдир”.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундоқ қилинади, бундоқ қилинади”, дедилар”.
Али:
“Бас, шундан бери бошимни душман тутдим, бас, шундан бери бошимни душман тутдим”, деб уч марта айтди.
У сочини қирдириб юрар эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио