Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. У зот: “Ғусл қилади”, дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) У зот: “Унга ғусл вожиб эмас”, дедилар. Бас, Умму Сулайм: “Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?”- деди. У зот: “Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир”, дедилар”.
|