Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жунуб жунублигини эсдан чиқарган ҳолда қавмга намоз ўқиб беришлиги боби

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига кирдилар. Қўллари билан жойинглардан қимирламанглар ишорасини қилиб кетдилар. Сўнгра келиб уларга намоз ўқиб бердилар, бошларидан сув томчилаб турар эди”.

Ҳаммод ибн Салама бу ҳадисни исноди ва маъноси билан ривоят қилиб, унинг аввалида:
“Бас такбир айтдилар”, деган. Ва охирида эса шундай деган:
“Қачонки намозни тугатгач, шундай дедилар:
“Албатта, мен ҳам башарман ва албатта, мен жунуб эканман”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Зуҳрий Абу Салама ибн Абдураҳмондан, у эса Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб:
“Вақтики, намозгоҳга турганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбир айтмоқликларини кутиб қолдик. Бурилиб, сўнгра:
“Сафларингизда қандоқ турган бўлсангиз шундоқ туринглар”, дедилар”, деди”.
Абу Довуд айтади: “Буни Айюб, ибн Авн ва Ҳишомлар Муҳаммаддан мурсал ҳолда ривоят қилишган. Муҳаммад эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб:
“Бас такбир айтдилар, сўнгра қавмга қўллари билан ўтиринглар ишорасини қилдилар. Кейин кетиб, ғусл қилдилар”, деди”.
Ва ҳудди шунингдек  бу ҳадисни  Молик Исмоил ибн Абу Ҳакимдан, у эса Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга такбир айтдилар”.
Абу Довуд айтади: “Ва ҳудди шунингдек  бу ҳадисни бизга Муслим ибн Иброҳийм айтиб берган. Унга Абан Яҳёдан айтиб берган, у эса Робиъ ибн Муҳаммаддан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб:
“Албатта у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир айтдилар”, деган”.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Намозга такбир айтилди ва инсонлар сафларига туришди. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, ҳатто ўз ўринларига турганларида ғусл қилмаганликлари эсларига тушди. Шунда инсонларга қараб:
“Ўринларингиздан қимирламанглар!”- дедилар. Сўнгра уйларига қайтдилар. Кейин бизнинг олдимизга чиққанларида бошларидан сув томчилар, батаҳқиқ ғусл қилган эдилар. Биз эса саф тортиб турар эдик”.
Бу  ибн Ҳарбнинг лафзидир. Айёш ҳадисида:
“Биз қиём ҳолда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни токи  бизнинг олдимизга чиққунларигача кутиб турдик ва батаҳқиқ ғусл қилган эдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио