Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга йўлиқиб, қўлларини чўздилар. Ҳузайфа: “Албатта, мен жунубман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мусулмон нажосат бўлмайди”, дедилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди: “Мадина кўчаларининг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга йўлиқиб қолдилар. Мен эса жунуб ҳолда эдим. Бас беркиниб олдим. Бориб ғусл қилдим-да, сўнгра келдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра қаерда эдинг?”- дедилар”. Абу Ҳурайра шундай деди: “Мен: “Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим”, дедим. У зот: “Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас”, дедилар”. Бишрнинг ҳадисида муаллиф айтади: “Бизга Ҳумайд айтиб берди, менга Бакр айтиб берган”.
|