Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жунуб ғуслни кечиктириши боби

Ғудойф ибн ал-Ҳорис шундай деди:
“Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан кечанинг аввалида ғусл қилганларини кўрганмисиз ёки кечанинг охиридами?”. У киши:
“Баъзан кечанинг аввалида ғусл қилардилар, баъзан эса кечанинг охирида ғусл қилар эдилар”, деди. Мен:
“Аллоҳу Акбар! Ишда кенглик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!”-дедим. Яна сўрадим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг витрни кечанинг аввалида ўқиганларини кўрганмисиз ёки кечанинг охиридами?”. У киши:
“Баъзан кечанинг аввалида витрни ўқир эдилар, баъзан эса кечанинг охирида ўқир эдилар”, деди. Мен:
“Аллоҳу Акбар! Ишда кенглик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!”-дедим. Яна сўрадим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръонни жаҳрий ўқиганларини кўрганмисиз ёки махфий ўқиганлариними?”. У киши:
“Баъзан уни жаҳрий ўқирдилар, баъзан эса махфий ўқирдилар”, деди. Мен:
“Аллоҳу Акбар! Ишда кенглик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!”-дедим.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Фаришталар унда сурат, ит ва жунуб бор уйга кирмайди”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолда сувга тегмасдан ухлар эдилар”.
Абу Довуд айтади: “Бизга Ҳасан ибн Алий ал-Воситий сўзлаб бериб, шундай деди: “Язид ибн Ҳорундан: “Бу ҳадис ваҳмдир”, деганини эшитдим”. Яъни Абу Исҳоқнинг ҳадиси (назарда тутилмоқда).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио