Оиша розияллоҳодан ривоят қилинади: “Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар емоқ ёки ухламоқни хоҳласалар (яъни жунублик ҳолда) таҳорат қилар эллдилар”.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб кишининг таҳорат қилиб ейишига ёки ичишига ёҳуд ухлашига рухсат бердилар”. Абу Довуд айтади: “Яҳё ибн Яъмар ва Аммор ибн Ёсир орасида бу ҳадис ривоятида бир киши бор. Алий ибн Абу Толиб, ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумлар: “Жунуб агар емоқни хоҳласа таҳорат қилади”, дейишган”.
|