Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар жунуб ҳолда ухламоқни хоҳласалар, намозга қиладиган таҳоратларини қилар эдилар”.
Юнус Зуҳрийдан ушбу ҳадис исноди ва маъноси билан ривоят қилиб, унга қўшимча: “Ва агар жунуб ҳоллларида емоқликни хоҳласалар икки қўлларини ювардилар”. Абу Довуд айтади: “Бу ҳадисни ибн Ваҳб Юнусдан ривоят қилган. Бас емоқлик қиссасини Оиша розияллоҳу анҳонинг сўзларида қисқартирган. (яъни ибн Ваҳб ривоятида жунубнинг емоқлигини зикр қилиб, унинг ухлашлигини айтмаган. Тарж.). Солиҳ ибн Аҳдор бу ҳадисни ибн Муборак айтганидек (яъни икки қиссани, емоқ ва ухламоқни зикр қилганидек) Зуҳрийдан ривоят қилган. Лекин у Урвадан ёки Абу Саламадан айтган. Авзоий Юнусдан, у Зуҳрийдан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ибн Муборак айтганидек ривоят қилган”.
|