Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кечада барча аёлларини бир ғусл билан айланиб чиқар эдилар”. Абу Довуд айтади: “Ҳудди шунингдек бу ҳадисни Ҳишом ибн Зайд Анас розияллоҳу анҳудан, Маъмар Қатодадан, у эса Анас розияллоҳу анҳудан, Солиҳ ибн Абу ал-Аҳдор Зуҳрийдан, уларнинг ҳаммаси Анас розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган”.
|