Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўт теккан нарсадан (сўнг) таҳоратни тарк қилиш тўғрисидаги боб

Ато ибн Ясор ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қўлини едилар, сўнгра таҳорат қилмасдан намоз ўқидилар”.

Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Мен кечанинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга меҳмон бўлдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам (қўйнинг) ёнбошини (келтиришни) буюрдилар. Уни пишириб берилди. Пичоқ олиб, ундан бир бўлагини менга кесиб бердилар”.
 Муғийра ибн Шўъба шундай деди:
“Билол келиб, намозни эълон қилди”.
Муғийра ибн Шўъба шундай деди:
“Пичоқни қўйдилар ва:
“Қўли тупроққа белангур, унга нима бўлди?”- дедилар. (Яъни: “Билолга нима бўлдики, шошилди. Менинг таом еб бўлишлигимни кутмади”, деган маънода айтдилар.) (Шамсулҳақ Ободийнинг Сунан Абу Довудга ёзган “Авнул Маъбуд” номли шарҳларидан.) 
 Ва туриб намоз ўқидилар”.
Ал-Анбарий бунга қўшимча қилиб (қуйидагини келтиради):
“Соқолим ўсиб кетган эди. Мисвакка кўра уни қисқартирдилар.
Ёки:
“Мисвакка кўра уни қисқартираман”, дедилар”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Икрима ривоят қилади. Ибн Аббос шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қўйнинг) икки қўлини едилар, сўнгра қўлларини остларида турган дағал матога артдилар. Кейин туриб намоз ўқидилар”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (пиширилган) қўлдан тишлаб  узиб олдилар, сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқидилар”.

Муҳаммад ибн Мункадир айтади:
“Мен Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитдим:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нон ва гўшт келтирдим. Ундан еб, сўнгра таҳоратга сув сўрадилар. У билан таҳорат қилиб, кейин пешин намозини ўқидилар. Сўнгра ортиб қолган таомни келтиришни айтдилар. Уни еб, кейин таҳорат қилмай намозга турдилар”.

Муҳаммад ибн Мункабир Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (ворид бўлган) икки амрнинг охиргиси, олов ўзгартирган нарсадан (сўнг) таҳоратни тарк қилиш бўлди”.
Абу Довуд айтади: “Бу аввалги ҳадисдан мухтасар қилиб олингандир”.

Убайд ибн Самома ал-Муродий шундай деди:
“Мисрга бизнинг олдимизга  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъ розияллоҳу анҳу келди. Унинг Миср масжидида ҳадис айтаётганини эшитдим. У шундай деди:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган бир кишининг ҳовлисидаги еттитанинг еттинчиси ёки олтитанинг олтинчиси эдим. Билол розияллоҳу анҳу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга чақириб ўтиб қолди. Биз тош қозони олов устида бўлган бир кишининг олдидан ўтдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Қозонинг покиза бўлдими? (яъни таоминг пишдими?)”- дедилар. У:
“Ҳа! Ота-онам сизга фидо бўлсин!”- деди. Ундан бир парча (гўшт) олдилар. Уни ҳатто намозга такбир таҳрима айтгунга қадар чайнаб бордилар ва мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб турар эдим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио