Жаъфар дадасидан, у Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи (Мадина) маҳалласидан бозорга кирган ҳолда ўтдилар. Инсонлар (гавжумлигидан) икки ёнларига тегиб борарди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоғи йўқ ўлимтик қўзичоқнинг олдидан ўта туриб, унинг тепасида тўхтадилар. Қулоғининг (ўрнидан) ушлаб сўнгра шундай дедилар: “Сизлардан қайси бирингиз албатта бу уники бўлишини яхши кўради?” Ва ҳадиснинг давомини келтирди.
|