Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан туя гўшти (егандан сўнг) таҳорат қилиш тўғрисида сўрашди. Бас: “Ундан (сўнг) таҳорат қилинглар”, дедилар. Қўй гўшти (егандан сўнг таҳорат қилиш тўғрисида) сўрашганда: “Ундан (сўнг) таҳорат қилманглар”, деб жавоб бердилар. Яна туяхонада намоз ўқиш ҳақида сўрашди. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ерда намоз ўқиманглар, чунки у (туя)лар шайтонлардир”, дедилар. Қўй қўраларидаги намоз ҳақида сўралган эдилар: “Унда намоз ўқийверинглар, у (қўй)лар баракадир”, дедилар”.
|