Абдуллоҳ ибн Абу Бакр Урванинг шундай деганини эшитди: “Марвон ибн Ҳакамнинг олдига кирдим. Биз нимадан таҳорат қилиш лозимлиги хусусида музокара қилдик. Марвон: “Закарни ушлашликдан (таҳорат қилинади)”, деди”. Урва: “Ана ўшани мен билмадим”, деди. Марвон: “Менга Бусра бинти Сафвон хабар берди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган: “Ким закарини ушласа, бас таҳорат қилсин!”.
|