Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳу ўз амакиларидан ривоят қилганлар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда бир нарса бўлгани хаёлига келадиган одам ҳақида шикоят қилинди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Токи овоз эшитмагунича ёки елни топмагунича (намозидан) бурилмайди”, дедилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Агар сизлардан бирингиз намозда орқасидан бирор ҳаракат топса, унга таҳорати синдими ёки синмадими аниқ бўлмай қолса, токи овозни эшитмагунича ёки елни топмагунича (намозидан) бурилмасин!”.
|