Суфён ибн Ҳакам ас-Сақафий ёки Ҳакам ибн Суфён айтади: “Расулуллоҳ с.а.в) агар бавл қилсалар, таҳорат қилардилар ва кийимларига сув сепардилар”. Абу Довуд айтади: “Ушбу иснодга жамоат Суфён билан мувофиқдир. Баъзилар Ҳакам ёки ибн Ҳакам дейишди”.
Сақийф қабиласидан бир киши дадасидан ривоят қилади. У шундай деди: “Расулуллоҳ с.а.вни бавл қилиб сўнгра фаржларига сув сепганларини кўрдим”.
Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар”.
|