Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масҳ қандайлиги боби

Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ с.а.в) икки маҳсиларига масҳ тортар эдилар”.
Муҳаммад бошқа ровий:
“Икки маҳснинг устига”, деган.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Агар дин раъй билан бўлганда маҳсининг остига масҳ тортиш устига масҳ тортишдан кўра маъқулроқ бўлар эди. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсилари устига масҳ тортаётганларини кўрганман”.

Аъмаш исноди билан юқоридаги ҳадисни ривоят қилади:
“(Алий розияллоҳу анҳу) шундай дедилар:
“Мен икки қадамнинг ботинини ювиш ( яъни масҳ тортиш) тўғрироқ деб ўйлардим,  ҳатто Расуллулоҳ с.а.внинг маҳсилари устига масҳ тортганларини кўрганимга қадар (шу фикрда бўлдим)”.

Ҳафс ибн Ғиёс Аъмашдан ушбу ҳадисни ривоят қилиб, (унда Алий розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Агар дин раъй билан бўлганда эди, қадамларнинг ботини масҳ тортишликка зоҳиридан кўра лойиқроқ бўлар эди. Батаҳқиқ Набий с.а.в) маҳсиларининг зоҳирига масҳ тортганлар”.
Бу ҳадисни Вакиъ Аъмашдан унинг исноди билан ривоят қилган ва (унда Алий розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Мен қадамларнинг ботини зоҳиридан кўра масҳ тортишга лойиқроқ деб ўйлардим, ҳатто Расуллулоҳ с.а.внинг (қадамлари) устига масҳ тортганларини кўрганимга қадар (шу фикрда бўлдим)”.
Вакиъ айтади:
“Яъни (қадамлари устигадан мурод) маҳсилари устигадир”.
Ийсо ибн Юнус Аъмашдан бу ҳадисни Вакиъ ривоят қилганидек ривоят қилган. Абу Савдо ҳам бу ҳадисни ибн Абдухойрдан, у эса дадасидан ривоят қилиб, шундай деди:
“Алий розияллоҳу анҳунинг таҳорат қилганини кўрдим. У қадамлари устини ювди (яъни масҳ тортди) ва:
“Агар мен  Расулуллоҳ с.а.внинг шундай қилганларини кўрмаганимда эди”, деди. Ва (юқоридаги) ҳадис (матнини давомида) келтирди.
   
Савр ибн Язид Ражоъ ибн Ҳайвадан, у Муғийра ибн Шўъбанинг котибидан, котиб эса Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилади. Муғийра ибн Шўъба шундай деди:
“Мен Набий с.а.вни Табук ғазотида таҳорат қилдирдим. У зот с.а.в) маҳсиларининг устига ва остига масҳ тортдилар”.
Абу Довуд айтади: “Бу ҳадисни Савр Ражоъдан эшитмаганлиги хабари менга етди”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио