Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Киши таҳорат қилганда нима дейишлиги боби

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Биз Расулуллоҳ с.а.в) билан бирга ўз-ўзимизга хизматчи эдик. Туяларимизни навбат билан қараб турардик. Туяга қараш навбати менга келганда, уларни кечга яқин жойларига олиб келдим ва Расулуллоҳ с.а.вни инсонларга хутба қилаётганликларини топдим. У зот с.а.внинг шундай деяётганларини эшитдим:
“Сизлардан бирингиз таҳорат олса, уни гўзал суратда қилса, сўнгра туриб,  қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта, унга (жаннат) вожиб бўлади”.
Мен:
“Бай, бай! Бунданда ажойиб нарса борми?”- дедим. Олдимдаги  бир киши шу сўздан кейин:
“Эй Уқба! Бунданда ажойиброғи бор”, деди. Ўгирилиб қарасам, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу экан. Унга:
“У нима, эй Абу Ҳафс?”-дедим. У киши:
“Ҳозиргина сен келмасингдан олдин  шундай дедилар:
“Сизлардан бирингиз таҳорат олса, уни гўзал суратда қилса сўнгра таҳоратдан фориғ бўлгач:
“Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳуу, ва анна Муҳаммадан абдуҳуу ва росуулуҳуу”, деса, у учун саккиз жаннатнинг эшиги очилиб, уларнинг хоҳлаганидан киради”, деди.
Муовия айтади:
“Менга Робиъа ибн Язид айтиб берди. Унга Абу Идрис, унга эса Уқба ибн Омир айтиб берган”.

Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний Набий с.а.вдан шунга ўхшаш ҳадисни ривоят қилиб, фақат унда туяларни қараш ишини зикр қилмаган ва:
“Таҳоратни гўзал суратда қилса”, деган сўзларидан сўнг:
“Сўнгра кўзларини осмонга қаратиб”, ни келтирган ва Муовия ҳадисининг маъносини бу ҳадиснинг давомида келтирган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио